Мақола

703 17/05/2023

2022 йилда Россияда йўл ҳаракати қоидалари ва ҳаракат хавфсизлиги қонунчилигини бузганлиги сабабли Россия Федерациясида бўлиши исталмаган хорижий фуқароларга нисбатан тузилган аризалар сони 2021 йилга нисбатан 108,7 фоизга ошган. Бу ҳақда Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги илмий маркази томонидан тайёрланган йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти шарҳида маълум қилинган.

“Аниқланган қонунбузарликлар бўйича 2022 йилда Россия Федерациясида бўлиши исталмаган чет эл фуқаролари бўйича 3229 та (+108,7 фоиз) аризалар тайёрланди, уларнинг деярли ярми (42,6 фоизи ёки 1376 нафари) қаноатлантирилди. Бу охирги 6 йилдаги энг катта кўрсаткич”, дейилади ҳужжатда.

Хорижий фуқаролар томонидан аниқланган йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатлари ушбу даврда 118,7 фоизга ошган (2,2 миллионтагача). Ушбу кўрсаткичларнинг сезиларли ўсиши фото ва видеоёзувлар орқали аниқланган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотларни тўплайдиган ахборот-техник базанинг такомиллаштирилганлиги билан боғлиқ, дейилади  илмий марказ маълумотида.

Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши чет эл фуқаросини чиқариб юбориш учун асос бўлиши мумкинми?

Чет эл фуқаросини чиқариб юбориш учун асослардан бири маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишдир. Мисол учун, чет эл фуқароси машина сотиб олиб, бир неча марта йўл ҳаракати қоидаларини бузган. Бундай ҳолда, чет эл фуқаросини маъмурий жазо кутади (115-ФЗ-сон Қонунининг 33-моддаси).

Судлар жазо тайинлашда айбдорнинг шахсини, енгиллаштирувчи ҳолатларнинг мавжудлигини ҳисобга олади.

Чиқариб юбориш тартиби қуйидагича бўлади: биринчидан, суд маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида қарор чиқаради. Агар чет эл фуқароси томонидан шикоят қилинмаса, 10 кундан кейин суднинг чиқариб юбориш тўғрисидаги қарори кучга киради.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация