Мақола

1 505 25/04/2023

Россия Федерацияси ҳеч қачон Евроосиё таълим маконида чегара ўрнатмасликларини таъкидлади.

Таълим ва фан вазири ўринбосари Константин Могилевскийнинг айтишича, Россияда Марказий Осиё давлатларидан 200 мингдан ортиқ, Евроосиё давлатларидан эса 300 мингга яқин талаба таҳсил олади.

Россия ҳеч қачон Евроосиё таълим маконида чегара ўрнатмайди, деди  фан ва олий таълим вазири ўринбосари Константин Могилевский.

“Таълим каби фаннинг ҳам чегаралари йўқ, ҳеч бўлмаганда уларда бўлмаслиги керак. Фақат баъзи жойларда бу чегараларни сунъий равишда ўрнатишга ҳаракат қилишади, лекин Евроосиё маконида бундай чегаралар, албатта, йўқ ва ҳеч қачон бўлмайди “, деди у Евроосиё университетлар ассоциациясининг  ХV Съездида.

Могилевскийнинг айтишича, Россияда Марказий Осиё давлатларидан 200 мингдан ортиқ, Евроосиё давлатларидан эса 300 мингга яқин талаба таҳсил олади.

“Биз учун Россия таълимини ривожлантириш асосий устувор йўналишдир, бироқ биз ҳамкасбларимиз билан дўст мамлакатлар ва Евроосиё маконидаги мамлакатларда таълимни ривожлантиришга кўмаклашиш учун барча саъй-ҳаракатларимизни амалга оширмоқдамиз”, — дея қўшимча қилди у.

Манба: ТАСС.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация