Мақола

953 28/10/2022

Россиянинг маҳаллий телеканалларидан бирида эфирга узатилган лавҳада шу ҳақда сўз боради. Айтилишича, Россиянинг Орёл вилоятида қонуний равишда меҳнат фаолиятини олиб борётган бир неча ўзбекистонликка мобилизация чақируви юборилган.

Чақирув қоғозини олган Ўзбекистон фуқаролари Ўзбекистон ҳукуматидан ёрдам сўраган.

“ЭкоСити” чиқиндиларни қайта ишлаш заводи директори Юрий Парахиннинг айтишича, корхонанинг 50 нафар ходими чақирув қоғози олган, уларнинг ярми ўзбекистонликлардир.

“Корхонамизнинг аксарият эркаклари чақирув қоғозини олди. Сентябрь ойида бир қатор юқори малакали мутахассисларни бронь қилиш учун ҳужжатлар топширганмиз. Шунга қарамай ҳамдўст мамлакатлар фуқароларига ҳам чақирув қоғозлари юборилди.   Бу фуқароларга бошқа малакатларда ҳарбий ҳаракатларда иштирок этганлари учун жавобгарлик кўзда тутилган”,- деди Парахин. У ҳуқуқ-тартибот идораларини вазиятга аралашишини ва чора кўришини сўради.

Ўзбекистоннинг Россиядаги эчихонаси вазиятга ойдинлик киритиб, қуйидагиларни маълум қилди: “Аниқланишича, 26 нафар Ўзбекистон фуқаросига сафарбарлик чақируви техник хато туфайли юборилган ва ҳарбий комиссарликда ҳужжатлар текширилганидан сўнг чақирув қоғозлари қайтариб олинди…

Қисман сафарбарлик эълон қилингани муносабати билан Ўзбекистон фуқароларига техник хатолар бўйича чақирув қоғозлари келиши ҳолатлари кузатилмоқда. Қоидага кўра, бундай ҳолларда ҳужжатлар текширилганидан сўнг сафарбарлик чақируви қайтиб олинади”,- дейилади хабарда.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация