Мақола

3 052 06/04/2023

Мигрант Россия Федерациясида миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси билан шахсий автомашинани бошқариш ҳуқуқига эга, аммо у такси ҳайдашда бу ҳужжатдан фойдалана олмайди.

Марказий Осиёдан келган меҳнат мигрантлари Россияда ҳайдовчилик гувоҳномаси олишлари мумкин.

Бу ҳақда Sputnik Тожикистонга “Хавфсиз ҳаракат” эксперт маркази катта таҳлилчиси Елизавета Белова маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, чет элликлар учун Россия намунасидаги ҳайдовчилик гувоҳномасининг амал қилиш муддати уларнинг “РВП” ва “ВНЖ” рухсатномаси муддати билан тартибга солинади.

“Россия ҳайдовчилик гувоҳномаси 10 йил давомида амал қилади, “РВП” ёки “ВНЖ” ҳақида гапирадиган бўлсак, бунда мигрантларга бериладиган гувоҳнома  муддати анча қисқароқ бўлади”, – деб таъкидлади эксперт.

Россия ҳайдовчилик мактабларида ўқиш нархи масаласида, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва россияликлар учун йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекциясида (ГИБДД) имтиҳон топшириш шартлари бир хил.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация