Мақола

1 241 06/02/2023

Ҳар йили Россияга кўплаб мигрантлар ишлаш учун келадилар. Улар орасида олий маълумотли мутахассислар ҳам талайгина. Бу мутахассислар ўз мамлакатларидаги олий ўқув юртларида маълум бир йўналиш бўйича диплом олганлар. Хорижлик мутахассислар Россияда ўз касблари бўйича ишлаши мумкинми? Қайси мутахассисликлар учун нострификация талаб этилади?

Нострификация нима?

Нострификация – бу бошқа давлатда олинган ҳужжатларни иккинчи давлат томонидан тан олишнинг белгилаган тартиби.

Мигрантлар Россияда ўз касблари бўйича ишлашлари учун қандай ҳолларда нострификациядан ўтишлари керак?
Агар мигрантларнинг меҳнат қилиш соҳаси қуйидаги фаолиятлар билан боғлиқ бўлса, таълим ҳужжатлари учун нострификация талаб этилади:

  • Педагогик фаолият билан;
  • Юридик фаолият билан;
  • Тиббиёт соҳасидаги фаолият билан;
  • Фармацевтика соҳасидаги фаолият билан.

Бошқа соҳа мутахассислари ихтисослари ва малакаларига мувофиқ нострификациядан ўтмасдан, ўз касбий фаолияти билан шуғулланишлари мумкин. Уларнинг Россияда меҳнат қилишлари учун ишлаш ҳуқуқини берувчи патент ёки меҳнат шартномаси бўлиши керак, деб ёзади “М. Булак” телеграм канали.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация