Россияга кириб келаётган меҳнат мигрантлари сони пандемиядан аввалги холатга яқинлашди. Бу ҳақда Spot.uz хабар бермоқда.
Айни пайтда ўзбекистонликлар ҳам Россияга қайтиб кела бошлаган. Жорий йилнинг бошидан буён 133 минг муҳожир мамлакатга кириб келган.
Россияга кириб келганлар бўйича миграция ҳажми CОVID-19 пандемияси бошланишидан олдинги — 2019 йилдаги холатга яқинлашди.
Россияда январ-феврал ойларида 1,6 миллион киши миграция бўйича рўйхатга олинган, бу эса 2021 йилнинг дастлабки икки ойига нисбатан 2,5 баробарга кўпдир. Таққослаш учун, 2019 йил бошида 1,8 миллионга яқин мигрант рўйхатга олинган эди.
Меҳнат қилиш учун бериладиган патентларни расмийлаштириш миқдори ҳам деярли бир хил, яъни 2,4 баробарга ошган. Январ-феврал ойларида жами 271,6 мингта ҳужжат берилган. Меҳнат фаолияти соҳасида сезиларли ўзгаришлар кузатилмаган, дея қўшимча қилмоқда Россия ИИВ.
Хабарда айтилишича, Украина ҳудудида “махсус ҳарбий операция” бошланганидан бери Украина фуқаролари, шунингдек, ўзини ўзи ЛХР ва ДХР деб эълон қилиб олган ҳудудлар аҳолиси Россияга оммавий равишда кела бошлаган.
Айни вақтда, Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича агентлик маълумотларига кўра, ўзбекистонликлар Россиядан оммавий равишда қайтиб кела бошлаган. Агентлик бошлиғини ўринбосари Азизбек Юнусовнинг маълум қилишича, шу йилнинг январ-феврал ойларида Ўзбекистонга 83 минг, март ойида эса яна 50 минг мигрант қайтиб келган.
Бундан ташқари, Юнусовнинг сўзларига кўра, россиялик иш берувчилар устидан иш ҳақининг кечиктириши юзасидан шикоятлар кўпайган. Феврал-март ойларида агентлик ваколатхоналарига ушбу масала бўйича 1,3 мингта мурожаат келиб тушган, уларнинг умумий сони 2,2 мингтани ташкил қилган.
Иш ҳақи бўйича қарздорлик юзасидан ёрдам сўраб мурожаат қилганлар тахминан 60% ни ташкил этган. Бу эса одатдаги кўрсаткичдан 10-15% ни ташкил қилади.
Феврал ойининг охиридан бошлаб, ОАВ хабарларига кўра, Россиядан мигрантлар оқими криби келишни бошланган. Улар Россиядан кетиш сабабини рублнинг қадрсизланиши ва санкциялар туфайли жорий бериладиган маошларнинг харид қобилиятининг пасайиши билан изоҳлашмоқда.
Шу билан бирга, кўпчилик ўз Ватанига қайтишдан кўра бошқа давлатларга – масалан, Туркия ёки Озарбайжонга бориб ишлашни афзал кўришмоқда. Авиарейслар сонининг қисқариши ва хорижга поездларнинг йўқлиги туфайли қайтиш йўли кўпчилик учун жуда қимматга тушган.
Россия ҳукумати мигрантларни жалб қилиш бўйича янги чора-тадбирлар пакетини кўриб чиқмоқда. Таклифлар орасида меҳнат патенти нархини пасайтириш, яшаш учун рухсатнома беришни соддалаштириш, қуруқликдан ўтиладиган чегараларни очиш ва ҳ.к.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Spot нашри томонидан уч ой ичида мигрантлар юборган пул ўтказмалари 3 фоизга ошгани ҳақида хабар берган эди.
Мулоҳаза
Хорижда меҳнат қилиб, даромадини ошириш ниятида бўлган юртдошларга имкон қадар Россиядан бошқа мамлакатларга расмий йўллар билан боришни тавсия этиш зарур. Чунки, Россияда бугунги вазият нафақат иқтисодий жиҳатдан самарадорлигининг мавҳумлигини, балки ҳарбий-сиёсий масалани юзага чиқариб, ҳарбий операцияга жалб этилиши эҳтимолини ҳам келтириб чиқаради..