Ўзбекистонлик мигрантлар Россияда қандай қилиб мобил илова ёрдамида давлат хизматларидан фойдаланишлари мумкин.
ЕОИИга аъзо мамлакатлар ҳукумат раҳбарлари Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида “ЕОИИда ишлаш” янги мобил иловасини ижобий баҳолашди,- деб хабар беради Sputnik Узбекистан.
Илова ёрдамида ЕОИИга аъзо мамлакатлар, Ўзбекистон ва МДҲнинг бошқа мамлакатлари фуқаролари ишга жойлашиш вақтида телефон орқали давлат ва тижорат хизматларини олишлари мумкин. Дастурни мобил қурилмаларига юклаб олиш мумкин.
“Ҳозирда “ЕОИИ да ишлаш” сервиси Россия ҳудудида ишлаш маълумотларини етказиб беряпти. Демак, ЕОИИ ва МДҲ мамлакатлари фуқаролари Россияда ишга жойлашиш бўйича давлат ва тижорат хизматларидан фойдаланишлари мумкин. Шундай муқобил сервисларни ишга тушириш ҳақида ЕОИИнинг бошқа мамлакатлари билан ҳам музокаралар олиб борилмоқда”.- дейди Евроосиё тараққиёт банки раисининг ўринбосари Тигран Саркисян.
Илова биринчи бўлиб Россияда синаб кўрилади. Чунки ЕОИИ мамлакатларининг аксарият фуқаролари айнан шу мамлакатга ишлаш учун келишади. Қолаверса Россияда мигрантларнни рўйхатга олиш учун жойларда рақамаштириш жараёнлари устувор ҳисобланади.
Маълумки, Россияда 3,8 миллионга яқин мигрантлар патент асосида ёки ЕОИИ мамлакатларининг фуқаролари сифатида меҳнат шартномалари билан ишлайдилар. Яна 290 минг нафарга яқин ёшлар Россия олий ўқув юртларида таҳсил кўрадилар.
Илова мигрантга унинг Россияга кириши учун чекловлар бор-йўқлигини шунчаки паспортни сканерлаш орқали аниқлаш имконини беради. Ваколатли ташкилотлар ҳужжатни текшириб, мигрантга керакли маълумотларни беришади.
Агар фуқарога нисбатан чекловлар бўлмаса, фойдаланувчига ижтимоий ва маиший муаммоларни ҳал қилиш учун бошқа хизмат турлари таклиф этилади.
Айни пайтда мобил илованинг рус сегментида қуйидаги хизматлар мавжуд:
Мобил илованинг имкониятлари кейинчалик янада кенгаяди ва ташкилотнинг бошқа мамлакатлари учун ҳам мавжуд бўлади.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда ЕОИИга бешта давлат аъзо. Булар –Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия. Ўзбекистон, Молдова ва Куба кузатувчи давлат мақомига эга.