Мақола

669 01/09/2022

Бундай марказларда Россия Федерациясининг тили, қонунлари ва маданияти ўргатилади.

Владимир Путин Россияда мигрантлар учун пилот лойиҳа асосида мослашув марказлари ташкил этилишини қўллаб-қувватлади. Бу ерда улар рус тили, Россия қонунлари ва маданиятини ўрганишади, ҳуқуқий ва психологик ёрдам олишади, деб хабар беради “Подробно.уз”.

Бу ҳақда Россия президентининг Миллатлар ишлари бўйича федерал агентлиги раҳбари Игорь Баринов билан учрашуви якунлари бўйича ахборотдан маълум бўлди.

“Миграция мураккаб ва муҳим жараён ҳисобланади. Биз иқтисодиётимиз равнақи учун чет элдан ишчи кучи кераклигини тушунамиз. Фақат бу жараёнда баъзи ҳудудларда миллий-маданий вазиятни тамоман ўзгартирибгина қолмай, этник жиноятлар сони ўсишига олиб келмоқда. Меҳнат бозорининг айрим соҳалари жиддий босим остида қоляпти. Маҳаллий фуқароларимиз четдан кириб келганларга шунга яраша салбий муносабатда бўлишяпти. Демак биз мамлакатимизда мигрантларнинг ижтимоий-маданий мослашуви бўйича ишларни кучайтиришимиз керак”,- деди Баринов.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирги пайтда Россиянинг тўққизта федерал органлари ва Бош прокуратура мигрантларнинг ижтимоий жиҳатдан яккалаб қўйиш ҳолатларига қарши янги чора-тадбирлар устида ишлашяпти.
В.Путин бундай ҳолат юзасидан фикр билдирар экан, ижтимоий мослашувга мигрантларнинг ватанидаёқ тайёргарлик кўриш кераклигини таъкидлади.

“Одамлар ўз ватанларидан бизнинг мамлакатимизга келар эканлар, бу ерга олдиндан мослашишга ҳаракат қилишлари, маданиятимизни, тилимизни, Россия қонунчилигини билишлари ва унга риоя қилишлари зарур”-деди у.
Ўз навбатида Баринов бугунги кунда энг самарали механизмлардан бири-мигрантлар учун махсус мослашув марказларини яратиш эканлигини ва ҳозирча Россияда бундай механизм мавжуд эмаслигини гапирди. У ҳамкасблари билан бирга бир нечта регионларда пилот лойиҳани бошлаши, урф-одатлар, маданиятни ўргатишни бошлаши мумкинлигини билдирди. Ўзга мамлакатга келиб, мослашиши қийин бўлаётган мигрантлар учун психологик ёрдам кўрсатиш ҳам муҳимлигини айтди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация