Мақола

3 500 04/10/2023

Ҳукумат биринчи навбатда россияликларга ишга жойлашиш имкониятларини бериш мақсадида компаниялар учун хорижий ишчиларнинг мақбул улушини белгиламоқда.

Россия яқин келажакда қурилиш майдонларида муҳожирларни кутиб қолса-да, бозор ва дорихоналардаги иш улар учун ёпиқлигича қолади. Ҳукумат Россия компанияларига мигрантларни қабул қилиш учун йиллик квоталар белгилаб беради. 2023 йил 4 октябрдан бошлаб турли соҳаларда хорижий ишчиларнинг рухсат этилган улуши тўғрисидаги ҳукумат қарори кучга киради. Шуни айтиш лозимки, баъзи ҳудудларда мигрантлар муайян касблар билан шуғуллана олмайдилар.

Ҳукумат биринчи навбатда россияликларга ишга жойлашиш имкониятларини бериш мақсадида компаниялар учун хорижий ишчиларнинг мақбул улушини белгилайди. Бу йилдаги каби 2024 йилда ҳам бозорларда мигрантларнинг савдо қилиши бутунлай тақиқланади. Муҳожир ишчиларга дорихоналарда дори-дармонлар, киосклар, палаткалар ёки автофургонларда ҳар қандай товарларни сотиш тақиқланади.

Алкогол ва тамаки дўконлари эгалари хорижлик ишчиларнинг 15 фоизини ёллаши мумкин бўлади, йўловчи транспортида эса мигрантлар улуши 24 фоиздан ошмаслиги керак. Сабзавот етиштириш учун ходимларга муҳтож бўлган компаниялар жамоасининг ярми мигрантлар бўлиши мумкин. Ёғочни кесишда ишлаш учун ҳам худди шу квота белгиланади.

Бинолар ва ҳудудларга хизмат кўрсатиш, яъни кўчаларни супуриш ёки қордан тозалашда мигрантларнинг улуши 70 фоизгача етиши мумкин. Ўтган йилгидек, қурилиш учун энг катта квота белгиланди – иш берувчилар 80 фоиз ходимини мигрантлар орасидан ёллаш ҳуқуқига эга.

Хорижий ишчиларни ёллашда ҳуқуқбузарликлар учун иш берувчиларнинг жавобгарлиги ҳам муҳим жиҳат ҳисобланади. 2024 йил 1 январга қадар ташкилотлар ўзларининг мигрант ходимлари сонини лимитга мувофиқлаштириши керак. Қоидабузарлар 800 мингдан 1 миллион рублгача жаримага тортилади ёки 90 кунгача фаолиятни тўхтатиб туради.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация