Мақола

1 009 11/03/2023

Мигрантлар билан ишлашга жалб қилинган тегишли хизматлар ходимлари қатъий назоратга олинади ва қоидабузарликлар учун жазоланади.

Россия Ички ишлар вазирлиги миграция соҳасидаги қонун талаби даражасида хизмат кўрсатмаган ходимларни жаримага тортиш таклифи билан чиқди.

Тегишли лойиҳа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари федерал порталида эълон қилинган.

Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигига қарашли “Паспорт ва виза хизмати” Федерал давлат унитар корхонаси визалар, таклифномалар, вақтинчалик яшаш учун рухсатномалар, ишга жойлашиш учун рухсатномалар, патентларни қайта расмийлаштириш, шунингдек халқаро паспортларни рўйхатдан ўтказиш, бармоқ изларини олиш ва мижозларни суратга олиш билан шуғулланади.

“Хизмат вазифаларини талаб даражасида бажармаганлик учун ходимлар ва раҳбарлар жарима шаклида маъмурий жазога тортилади”, — дейилади хабарда.

Жазо 1 мингдан 5 минг рублгача, такрорий қоидабузарликлар учун – 10 минг рублгача, раҳбарлар эса 30 минг рублгача жарима билан жазоланади.

Шунингдек, у ходимни олти ой муддатга ўз вазифасидан озод қилишни назарда тутади.

Қайд этилишича, ўзгартиришлар ходимларнинг хизмат вазифаларини бажаришини “тўғри назорат қилиш механизми”ни таъминлайди, деб ёзади Sputnik Тожикистон.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация