Maqola

2 054 07/01/2022

Россияда мигрантлар ва уларнинг оила аъзоларини қулай интеграциялашуви учун “адаптациямигрантов.рф” янги ахборот портали ишга тушди.

Россияда мигрантларнинг яхши мослашиб кетишлари учун янги ахборот портали ишга тушди, деб хабар берди ИИВ вилоят бошқармаси матбуот хизмати.

Бу портал Россия Федерацияси ҳудудларига ишлаш учун келган хорижий фуқароларнинг руслар жамиятига қўшилиб кетишига кўмак бериш мақсадида ташкил этилганлиги айтилмоқда.

Барча учун кириш имконияти бўлган сайтда Россия Федерацияси ҳудудидаги чет эл фуқароларининг ижтимоий ва маданий мослашуви соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи ташкилотлар ҳақида турли хил маълумотлар берилган.

Бундан ташқари, порталда ёрдам кўрсатувчи марказларнинг контактлари мавжуд. Мигрантлар керакли ишонч телефонлари рақамларини, мобил иловаларга ҳаволаларни билиб олишлари, бепул онлайн маслаҳатлар олишлари мумкин бўлади.

Шунингдек, “адаптациямигрантов.рф” сайтида чет эл фуқаролари учун хабарлар бериш билан турли сайтларга ва турли ижтимоий тармоқларга ҳаволалар берилади.

Сайтда мигрантлар меҳнат соҳасидаги қўшимча маълумотлар, Россия Федерацияси қонунлари билан танишишлари, чет элликларнинг мослашуви ва интеграцияси соҳасида профессионал стандартларни шакллантирадиган эксперт маълумотларини ўқишлари мумкин.

Таъкидланишича, портал мигрантлар ва уларнинг оилаларини ижтимоий-маданий мослашув ва интеграцияни амалга оширувчи ташкилотлардан маълумотларни ҳам тўплайди.

“Мигрантларга ёрдам” деган махсус бўлимда эса меҳнат муҳожирини қизиқтирган саволлар ва муаммолари ҳамда саволларга берилган жавоблар ва тавсиялар жойлаштирилиши айтилмоқда

 

Мулоҳаза

Бу лойиҳа Россия хукуматининг миллатлар масалалари бўйича Федерал агентлиги кўмагида амалга оширилмоқда. Энг муҳими бу сайтдан фақат рус тилини билганлар фойдаланиши мумкин. Чунки, сайт фақат рус тилида ишлайди. Демак, у ерга кириб, бирор маълумот олиш ёки савол билан мурожаат қилиш учун мигрантлардан рус тилини билиш талаб этилади. Буёғи эса Россия хукуматининг ички сиёсати бўлиб, улардан ўзбек ёки бошқа хорижий тиллардаги саҳифаларини очишни талаб қилиш самара бермайди. Бунга дастлаб катта маблағ ва кўплаб мутахассислар талаб этилса, қолаверса бугунги амалдаги ҳокимиятнинг рус тилини тарғиб этиш сиёсати йўл бермайди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya