Янги тизим сизга фуқаронинг электрон маълумотларини олиш имконини беради. Шунингдек, у Россия Федерацияси ҳудудларидаги барча мигрантларнинг мақоми ва ҳаракатларини кузатиш имконини беради.
Россия Ички ишлар вазирлиги миграцияни рўйхатга олишнинг ахборот электрон тизимини жорий қилди.
Бу ҳақда вазирликнинг Миграция бўйича бош бошқармаси бошлиғи Валентина Казакова маълум қилди, деб ёзади Sputnik Тожикистон.
Шундай қилиб, ҳуқуқ-тартибот идоралари миграцияни қайд этишнинг янги тизимини жорий қилди. Унинг ёрдами билан хориж фуқаролари ва россияликлар учун зарур электрон маълумотномаларни олиш мумкин бўлади.
“Бу жуда муҳим ахборот маҳсулоти бўлиб, электрон маълумотларни олиш имконини беради”, – деди Казакова.
Ички ишлар вазирлиги Миграция бош бошқармаси бошлиғининг сўзларига кўра, ушбу тизим барча мигрантларнинг мақомларидан хабардор бўлиш имконини беради.
Шунингдек, у Россия Федерацияси ҳудудларида мигрантларнинг қандай ҳаракатланишини, яъни қаерга борганини кузатиб боради ва давлат хизматларини «тезроқ ва сифатли» олиш имконини беради.