Мақола

4 232 20/01/2023

Россияда давлат хизматларини кўрсатиш муддати 20 кундан 15 иш кунигача қисқартирилган.

Сизларни Россияда 2023 йилда қонунчилик соҳасида киритилган янгиликлар билан таништиришни давом этамиз: Фуқаролиги бўлмаган шахсларга миграция картаси керак эмас

Агар сиз фуқаролиги бўлмаган шахсни веб-сайт орқали рўйхатдан ўтказишингиз керак бўлса ва унинг фақат вақтинчалик шахсий гувоҳномаси бўлса, у ҳолда рўйхатдан ўтиш пайтида миграция картасини тақдим этиш шарт эмас.

Хорижлик талабалар учун ўзгаришлар

Россиядаги олий ўқув юртларида таҳсил олаётган хорижлик талабалар учун    яшаш учун рухсатнома (РВП) олиш осонроқ бўлади. Давлат таълим муассасаларида ўқиш учун Россияга келган хорижликлар энди соддалаштирилган тартибда вақтинчалик яшаш учун рухсатнома олишлари мумкин.

Яъни: Россия Федерациясига давлат таълим муассасалари ёки давлат илмий ташкилотида ўқиш учун келган чет эл фуқаролари таълим бўйича вақтинчалик яшаш учун рухсатнома (РВПО) олишлари мумкин.

Тегишли қоидалар 2023 йил 1 январдан кучга кирди. “РВПО” чет элликларга ариза асосида берилади. Бундан ташқари, бу тоифадаги шахслар ўқишни тугатганидан кейин 3 йил ичида соддалаштирилган тартибда доимий яшаш учун рухсатнома (ВНЖ) олиш ҳуқуқига эга бўлишлари аниқланган.

“РВПО” учун ариза топширган чет элликлар рус тилини билиши, Россия тарихи ва Россия қонунчилиги асосларини билиш фактини тасдиқлашлари шарт эмас. Шунингдек, яшаш жойи тўғрисида ҳар йили хабарномани тақдим этишга ҳам мажбур эмас.

Таклифномаларни расмийлаштириш муддатлари қисқартирилди

Россия Ички ишлар вазирлигининг буйруғига кўра, 12 декабрдан бошлаб чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ушбу мамлакатга кириш таклифномалар бериш муддати қисқартирилди.

Давлат хизматларини кўрсатиш муддати 20 кундан 15 иш кунигача қисқартирилган

Бу юқори малакали мутахассислар ва уларнинг оила аъзоларини киритиш учун таклифномалар бериш билан боғлиқ бўлмаган ҳолатларга нисбатан қўлланилади.

Шунингдек, хизматларни кўрсатиш муддати бир қатор сабабларга кўра қисқартирилади:

  • шошилинч даволаниш зарурати;
  • яқин қариндошининг оғир касаллиги ёки вафоти;
  • чет эл фуқаросининг Россияга зудлик билан киришини талаб қиладиган бошқа ҳолатлар.

Давлат хизматларини кўрсатганлик учун давлат божи миқдори тўғрисидаги маълумотлар Ягона порталда жойлаштирилади.

Манбаа: asiaplustj.info.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Навигация