Мақола

1 221 08/09/2023

Иқтисодий ривожланиш вазирлиги раҳбари Максим Решетниковнинг фикрича, Россияда ишчи кучи танқислиги ва рекорд даражада паст ишсизлик иқтисодиёт ривожланишига тўсқинлик қилмоқда. У муаммони мигрантларни жалб қилиш ва сунъий интеллектни жорий этиш орқали ҳал қилишни таклиф қилмоқда.

Иқтисодиёт вазири Решетниковнинг фикрича, ишсизликнинг пастлиги ва ишчилар тақчиллиги Россия иқтисодиёти учун жиддий муаммо туғдиради. Иш ҳақининг ўсиши ҳам ишчи кучи танқислигига таъсир қила олмаяпти.

Ушбу муаммони ҳал қилиш учун Решетников мамлакатга меҳнат муҳожирларини фаол жалб қилишни таклиф қилмоқда. Унинг сўзларига кўра, улар учун Хитой ва Осиё билан рақобат борлиги туфайли қўшни давлатлардан келган  энг яхши кадрларни сақлаб қолиш учун мақсадли сиёсат юритиш зарур.

Вазир самарадорликни ошириш дастурларини кенгайтириш ва ишлаб чиқаришга сунъий интеллектни жорий этишни ҳам муҳим деб атаган. Бу ишчилар етишмаслигини автоматлаштириш орқали қоплайди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация