Мақола

668 13/10/2023

2022 йилда 19 мингга яқин, 2021 йилда 39 мингдан ортиқ квоталар ажратилган.

2024 йилда чет эл фуқароларига Россияда РВП – вақтинчалик яшаш учун рухсатномалар бериш квотаси 20 фоиздан кўпроққа қисқартирилади. Рухсатномаларнинг асосий қисми Москва ва Москва вилоятига ажратилади.

Россия Бош вазири Михаил Мишустин имзолаган фармонга кўра, келаси йили квоталар 10 595 донани ташкил этади. Москва учун 1500 та, Москва вилояти учун 750 та, Санкт-Петербург учун 300 тадан ажратилади.

Татаристон ва Бошқирдистон учун квоталар икки баробарга қисқартирилади – ҳар бир республика учун 250 та (2023 йилда – 500). Ҳудудлар ўртасида қўшимча равишда тақсимланадиган квота захираси 3178 тани ташкил қилади.

Таққослаш учун, 2023 йилда пойтахт ва вилоят 2750 та, Санкт-Петербургга эса 400 та, жами 13 535 та рухсатнома олган. 2022 йилда 19 мингга яқин, 2021 йилда 39 мингдан ортиқ квоталар ажратилган.

Сентябрь ойида жорий қабул кампанияси давомида Россия олий ўқув юртларига узоқ ва яқин хориждан 104 488 нафар абитуриент қабул қилинган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация