Бугундан бошлаб Россия полицияси «Нелегальный мигрант» операциясини бошлайди, деб хабар бермоқда ҳуқуқ ҳимоячиси Валентина Чупик.
Россия полицияси 1 июлдан 15 июлга қадар «Нелегальный мигрант» операциясини ўтказишни режалаштирилган. Лекин рейд бугундан, яъни белгиланган вақтдан 4 кун олдин бошланади. «Нелегальный мигрант» операциясида ҳар бир полициячига камида 15 тадан ноқонуний мигрантни аниқлаш вазифаси топширилган. Демак, Россияда ҳозирги пайтда 946 мингга яқин полициячи бўлса, улар 14 миллион 190 мингга яқин ноқонуний мигрантни ушлашлари керак бўлади. Ички ишлар вазирлиги 2022 йил 1 июнь ҳолатига кўра Россияда 6 697 639 нафар мигрант борлигини маълум қилган. Шулардан 3-4% дан кўпи ноқонуний тарзда юришибди. Шундай экан, мигрантларга керакли бўлган ҳужжатлар доим ёнларида туриши кераклигини эслатиб ўтамиз.
Полициячи тўхтатиб ҳужжатларингизни талаб қилса, унда сиз ўзаро суҳбатни видога олишга, ходимнинг гувоҳномасини талаб қилишга (суратга олиш мумкин эмас), нима сабабдан сизни тўхтатганини сўрашга ҳақлисиз. Агар сизни полиция маҳкамасига олиб боришса, мамлакатингиз консулига қўнғироқ қилишни талаб қилишингиз мумкин бўлади.