Maqola

794 11/06/2022

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатга келган чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун ВИЧ, яъни инсонда орттирилган имунодефицит вируси йўқлиги тўғрисидаги сертификатнинг амал қилиш муддатини уч ойдан ўн икки ойга узайтирди.

Вазирлик буйруғи унинг расмий сайтида эълон қилинди,- деб хабар беради ТАСС. Буйруқ 1-иловасининг 6-бандига кўра, сертификат берилган кунидан бошлаб ўн икки ой давомида амал қилади, дейилади ҳужжатда.

Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 17 ноябрдаги буйруғига биноан ушбу турдаги сертификатнинг амал қилиш муддати уч ой этиб белгиланган эди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya