Мақола

750 27/07/2022

Россиянинг турли шаҳарларида ота-она қарамоғисиз ва назоратсиз қолиб кетган 19 бола Ўзбекистонга олиб келинди. Уларнинг ҳар бири ССВ ходимлари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилган.

25 июль куни Россиядан ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, қаровсиз, назоратсиз қолиб кетган ва ёрдамга муҳтож бўлган болалар Ўзбекистонга олиб келинди, деб хабар берди Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, 19 нафар болани Ўзбекистонга олиб келиш учун Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган Ўзбекистон фуқароларининг болаларини Ўзбекистонга қайтариш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори ва ИИВнинг тегишли фармойишига асосан ишчи гуруҳ тузилган.

«Ишчи гуруҳ аъзолари Россиянинг турли шаҳарларида болалар қаерда сақланаётгани, уларнинг саломатлиги қай аҳволда эканини аниқлаб, керакли ҳужжатларни тўплаган. Сафар давомида қабул қилиб олинган болаларнинг ҳар бири ССВ ходимлари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди ва улар ватанга олиб келинди», — дейилади хабарда.

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил РФ президенти ҳузуридаги Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил билан мулоқотда бўлиб, ота-она қарамоғисиз қолган Ўзбекистон фуқаролари бўлган болаларни, Ўзбекистонга уюшган ҳолда олиб чиқишга кўмаклашишини сўраб мурожаат қилган. Шундан сўнг болаларнинг исм-шарифлари илова қилиниб, рўйхатда кўрсатилган вояга етмаганлар аввал Москва шаҳридаги Вояга етмаганларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш марказига, кейин Ўзбекистонга олиб келинган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация