Maqola

3 205 20/04/2023

21 апрель куни Россия Федерациясида Рамазон ҳайити муносабати билан барча масжидларда байрам намози ўқилади.

Бу ҳақда Россия Федерацияси мусулмонлари диний бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

«Москвадаги Жоме, Тарихий ва Мемориал масжидларида 2023 йил 21 апрелда Рамазон ҳайити кунидаги байрам намози эрталаб соат 7:00да бошланади. Москва ҳукумати кўмагида шу куни пойтахтнинг жануби-шарқий маъмурий округидаги Печатники туманида байрам намозларини ўқиш учун қўшимча майдонлар ташкил этилади»,- дейилади хабарда.

“Россия 1” телеканали муфтий шайх Равил Гайнутдиннинг Москва Жоме масжидидан байрам маърузасини намойиш этади.

Ўзбекистонда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 21 апрель, жума кунига тўғри келади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар берди.

Тожикистонда Рамазон ҳайитини нишонлаш санаси аллақачон расман эълон қилинган.

Араб мамлакатлари астрономлари ҳам Рамазон ҳайити қачон бошланиши мумкинлигини айтишган.

Манба: Кун.уз.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya