Мақола

1 042 24/06/2022

Россияда ўзбек автомобиллари захираси тугади. Санкциялар туфайли уларни етказиб бериш тўхтатилди. РФдаги дилерлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомашиналарнинг деярли ҳаммасини сотиб юборишди, янги машиналарни етказиб бериш эса яқин орада кутилмаяпти, – деб хабар беради “Fergana.media”.

Россия Федерациясининг турли ҳудудларида атиги бир неча ўнлаб ўзбек автомобиллари қолган, лекин энг оммабоплари аллақачон сотиб бўлинган. Қолган Chevrolet Cobalt ва Nexia машиналарининг нархи эса 26-28 минг долларгача кўтарилиб кетган.

Москванинг иккиламчи бозорида ишлатилган Nexia машиналарига бўлган талаб май ойида 15,73% гача ошди.

Россияда ўзбек Chevrolet автомобиллари сотуви билан «Келес Рус» компанияси шуғулланарди. Бугун у фаолиятини тўхтатиб, ўз сайтини ҳам ёпди.

UzAuto Motors компанияси РФга нисбатан санкцилар жорий этилиши сабабли март ойида автомобиллар экспортини тўхтатди.

Таъкидлаш жоизки, сўнгги ойларда ўзбек автомобилларининг чет элга етказиб бериш кескин камайди. Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра жорий йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон, Озарбайжон, Тожикистон, Корея ва Ливанга атиги 58 та автомобиль экспорт қилган.

Бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 8763 тага кам. Шу билан бирга UzAuto Motors Ливанга 54 та машина юборганлигини маълум қилди.

Ўзбекистон 2021 йилда жами 281,8 млн долларлик 28 952 та автомобилни экспорт қилган. Уларнинг 93% Қозоғистонга (26 970 та), қолганлари Украина (929), Россия (456), Озарбайжон (277) ва Афғонистонга (128 та) юборилган.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда ўзбек автомобилларини ишлаб чиқариш Қозоғистон ва Озарбайжонда ҳам йўлга қўйилган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация