Мақола

584 16/11/2022

Россия университетларида ўқиш учун саралаш тадбирларида 180 та давлатдан 83 мингга яқин чет эл фуқаролари иштирок этди.

Россияда таҳсил олаётган чет эл фуқароларининг умумий сони сўнгги уч йилда 26 минг нафарга кўпайди. Ҳозирда мамлакатда жами 324 минг нафарга яқин хорижликлар таълим олишмоқда, деди Россия фан ва олий таълим вазири ўринбосари Пётр Кучеренко.

“Бугунги кунда чет эллик талабалар сони бўйича дунё мамлакатлари орасида еттинчи ўринда турибмиз. Давлат томонидан молиялаштириладиган ўқув ўринлари сонини сўнгги йилларда қарийб 30 фоизга оширдик. Биргина жорий йилнинг ўзида 21 минг нафардан ортиқ чет эллик талабалар ўқишга кирди. Биз қабул қилаётган аризаларнинг кўп қисми Украина, Беларусь, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Вьетнамдан.

Россия университетларида ўқиш учун саралаш тадбирларида 180 та давлатдан 83 мингга яқин чет эл фуқаролари иштирок этди”,- деб маълумот берди у Россиянинг 2025 йилгача бўлган давлат миллий сиёсати стратегиясини амалга ошириш бўйича кенгашнинг ўн йиллик фаолияти якунларига бағишланган матбуот анжуманида.

Унинг сўзларига кўра, чет эллик талабаларнинг умумий сони уч йил ичида 26 минг нафарга кўпайган ва 324 минг нафарни ташкил этди.

Кучеренконинг таъкидлашича, Россия ҳар куни дуч келадиган босимларга қарамай, бошқа мамлакатлардан келаётган талабалар учун бу ерда таълим олишга қизиқаётганлар кўпчиликни ташкил этади.

Аввалроқ Бош вазир ўринбосари Дмитрий Чернишенко дунёнинг 176 давлатидан 30 мингдан ортиқ талаба Open Doors олимпиадасида қатнашиш учун рўйхатдан ўтганини, бу эса Россия олий ўқув юртларининнг магистратура ёки аспирантурасига бепул ўқишга кириш имконини беришини маълум қилганди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация