Мақола

745 06/06/2023

Россия ҳуқуқий ахборот порталида жойлаштирилган қарор бўйича 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб такси ҳайдовчиларига кунига 12 соатдан ортиқ ишлаш тақиқланади.

Ишлаш муддати 2029 йил 1 мартгача бўлган ҳужжатда жисмоний шахснинг (ҳужжатда такси ҳайдовчилари шундай дейилган) иш вақти календар ҳафтасида 40 соатдан, иш кунининг давомийлиги эса 8 соатдан ошмаслиги керак.

“Иш вақтининг умумлаштирилган ҳисоби билан жисмоний шахснинг кунлик иш вақтининг давомийлиги 10 соатдан ошмаслиги керак”, дейилади ҳисоботда.

Шу билан бирга, қарор буюртмани бажариш учун иш вақтини икки соатдан кўп бўлмаган муддатга узайтиришга рухсат беради.

Москва транспорт бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Владимир Макаровнинг маълум қилишича,  Москва такси ҳайдовчилари ўртача 37 ёшда, уларнинг ўртача иш тажрибаси 15 йил, жами 220 000 ҳайдовчи «Аналитика работы такси» (КИС АРТ)  такси мониторинги тизимида рўйхатга олинган.

Мэрия маълумотларига кўра, 2022 йилда ҳайдовчилар умумий сонининг 27 фоизи хорижликлар (59,4 минг — РБC). Уларнинг аксарияти Қирғизистон (44,6 минг), Тожикистон (5,2 минг) ва Ўзбекистон (3,4 минг) фуқаролари бўлган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация