Maqola

952 30/01/2024

Россия транспорт вазирлиги такси иштирокидаги йўл ҳаракати ҳодисаларини расмийлаштириш бўйича янги тартибни таклиф қилмоқда. Бу таклиф ҳали қабул қилингани йўқ. Бироқ қабул қилиниш эҳтимоли юқори. Чунки таклиф қонунга эмас, ҳукумат қарорига (Приказ Минтранса № 540 от 27 декабря 2017 года) ўзгартириш киритишни назарда тутади.

Янги таклифга кўра агар таксистлар ёки такси хизмати  машина ичида йўловчи ўтирган вақт йўл ҳодисаси бўлса, авария ҳақидаги баённома 4 нусхада тузилиши керак бўлади. 4 нусханинг бири ҳайдовчига, иккинчиси такси хизматига, учинчиси йўловчига ва тўртинчиси суғурта (страховщик)га берилиши керак бўлади.

Эътибор беринг, баённомалар “европротокол” билан баённома тузилганида ҳам 4 нусха қилишни таклиф қилаяпти ва баённомани тўрт нусхада тузишга фақат ҳайдовчи эмас, балки такси хизмати ҳам бир хил мажбур қилинган.

Ҳозир ҳайдовчилар йўл ҳодисаси бўйича баённома тўлдирганида суғурта компаниясининг тайёр анкетасига қачон ва нима бўлганини киритади. Агар таклиф қабул қилинса, худди шу баённомани тўрт нусхада қилиш керак бўлади. Бунинг учун, масалан, портатив кичик принтерларни олиб юриш мумкин ёки такси хизмати билан келишиб, уларга бир нусхани юборсангиз, уларнинг ўзи ўша баённомадан 3 нусха кўпайтириб, тарқатишлари мумкин.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya