Россияда Тожикистондан келган меҳнат мигрантлари учун “ишонч телефони” ишга тушди, дея хабар беради Тожикистон Республикаси Меҳнат, миграция ва бандлик вазирлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси Фейсбукдаги саҳифасида.
Ваколатхонада меҳнат мигрантларининг муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш, ариза ва мурожаатларни қабул қилиш, Россия Федерацияси ҳудудида мигрантларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун “ишонч телефони” ишга туширилди.
“Ишонч телефони” белгиланган тартибда соат 9:00 дан 18:00 гача ишлайди. Саволларга мутахассислар меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари ва ҳимояси, меҳнат муносабатларини тартибга солиш, муносиб иш топиш, меҳнат мигрантларига иш ҳақини қайтариш, Россия Федерацияси қонунчилигини тушунтириш ва ҳоказолар бўйича жавоб беради.
Фуқаролар қуйидаги рақамларга мурожаат қилишлари мумкин:
1.Марказий Федерал округи, Москва: +7 (495) 967-98-44 ва ” WhatsApp ” ижтимоий тармоғида +7 (999) 912-58-68;
2.Урал федерал округи, Екатеринбург: +7 (982) 739-89-98;
3.Волга федерал округи, Уфа: +7 (966) 031-22-22;
4.Шимолий-Ғарбий Федерал округи, Санкт-Петербург: +7 (977) 963-25-69;
5.Жанубий Федерал округи, Краснодар: +7 (996) 120-77-77;
6.Узоқ Шарқ федерал округи, Хабаровск: +7 (909) 809-55-48.
Манба: avesta.tj.