923 11/02/2024

Кўпчилик Россияни фақат меҳнат қилиш учун борса бўладиган мамлакат сифатида кўради. Аммо Россияда ўқиб, илғор касб ва билим эгаси бўлиш мумкин. Қолаверса, Россияда ўқишнинг ўзига яраша афзалликлари бор. Ушбу афзалликлар ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Россияда аниқ фанларга асосланган амалий мутахассисликларни эгалласангиз, маълумотингиз бутун дунёда ҳурмат билан тан олинади. Масалан, физика, механика, авиация, рус адабиёти, минтақавий антропология каби йўналишларда энг илғор ва сифатли таълимни Россияда эгалашингиз мумкин. Бироқ сифатли таълимдан ташқари, Россияда ўқишнинг бошқа афзалликлари ҳам бор. Улар ўқиш нархининг арзонлиги, ҳужжатдаги енгиллик, касб бўйича минтақада иш топиш осонлиги ва ўқиш давомида Россияда параллел ишлаш имконияти борлиги каби енгилликлардир.

Россияда ўқиш бошқа давлатларга нисбатан арзон. Масалан, токарлик йўналишида ўқиш нархи бир йилга 100 минг рубл атрофида. Бу ҳозирги курсда 900 долларни ташкил этади.

Талабалар ўқиш давомида талабалик гувоҳномаси билан бир йиллик регистрация олишлари мумкин. Агар истак бўлса талабалик асосида РВП расмийлаштириш мумкин. Ўқишни тамомлаб эса ВНЖ олиш имконияти бор.

Россияда ўқийдиган талабалар ўқишларига халақит бермаса патент олмай ишлашлари мумкин. Бунга қонунан рухсат берилган.

Ўқишни амалий йўналишда битирсангиз, айниқса токар, механик, электрик каби соҳаларда, иш берувчилар талабаликни тугатишингизга яқин сизга иш таклиф қилиб мурожаат қилишади. Яъни, аниқ фанлар бўйича ўқийдиганларга вакансиялар жуда кўп.

Россияда, айниқса, аниқ фанлар йўналишида ўқишни тамомлаганлар Марказий Осиёда ва Шарқий Европада қийинчиликсиз дипломларини нострификациядан ўтказиб, ишлашлари мумкин.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация