Мақола

825 19/07/2022

МДҲга аъзо мамлакатларда истиқомат қилувчи ёшларнинг аксарияти Россия олий ўқув юртларида ўқишни танламоқдалар. Хўш, улар асосан қайси мутахассисликларни афзал кўрмоқдалар? Бу ҳақда “Россотрудничество” қуйидаги маълумотларни берди.

Ўзбекистон Россияда таҳсил олаётган талабалар сони бўйича иккичи ўринни эгаллаб турибди.

Бугунги кунда Россиядаги олий ўқув юртларида 49 минг нафарга яқин Ўзбекистон фуқаролари таҳсил олишмоқда. Бу маълумотлар Тошкентдаги “Россотрудничество” томонидан тақдим этилган.

Ўзбекистон Россиядаги талабалар сони бўйича Қозоғистондан  (61 минг талаба) кейин иккинчи ўринни эгаллаган. Учинчи ўринни 32,6 минг нафар талаба билан Хитой эгаллаб турибди. Кейинги ўринларда турувчи Туркманистондан – 30,6 минг ва Тожикистондан – 23,1 минг нафар талаба Россияда олий таълим олишмоқда.

Ўзбекистондан борган талабалар ўртасида энг кўп талаб қилинадиган мутахассисликлар – тиббиёт (даволаш), иқтисодиёт, дастурлаш бўйича муҳандислик, ҳалқаро муносабатлар ва стоматология соҳаси ҳисобланмоқда.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация