Maqola

944 27/10/2022

Россияда 120 миллион квадрат метрдан зиёд майдонни фойдаланишга топшириш учун мамлакат уй-жой қурилиши соҳасида 5 миллион ишчи етишмайди, дейди Россия қурувчилар уюшмаси вице-президенти Антон Мороз.

Унинг аниқлик киритишича, Росстат бу соҳада  мутахассислар етишмаслигини икки баравар кам, яъни 2,5 миллион деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда Коммерсант.ру хабар берди.

Морозовнинг сўзларига кўра, коронавирус пандемияси даврида мигрантларнинг оммавий равишда чиқиб кетишлари ишчилар етишмаслигига олиб келган. Бундан ташқари, хорижлик фуқароларни бошқа бозорларга йўналтириш бошланди, шу сабабли яқин келажакда қурилиш соҳасида ижобий ўсиш кутилмаяпти, дейди Антон Мороз.

– Бугунги кунда қурилиш соҳасида қарийб 6,5 миллион киши меҳнат қиляпти. 120 миллион квадрат метр уй-жойни фойдаланишга топшириш миллий лойиҳаси бўйича вазифаларни бажариш учун, бизнинг ҳисоб-китобларга кўра. 11,5 миллион кишини жалб қилиш талаб этилади, демак яна 5 миллион нафар ишчи керак, – деди у.

Сентябрь ойида Россия Бош вазири ўринбосари Марат Хуснулин мамлакатдаги қурилиш объектларига енгил иқтисодий айбловлар билан жазо ўтаётган маҳкумларни ишга жалб қилиш мумкинлигини айтганди. Унинг сўзларига кўра қурилиш объектларига   Шимолий Кореядан 20-50 минг нафарга яқин ишчиларни жалб этиш мумкин. У КХДР дан келган ишчиларнинг меҳнат унумдорлиги россиялик ишчиларникидан 2,5 баравар юқори, деб ҳисоблайди.

Октябрь ойида соҳа раҳбарлари 21 сентябрдан эълон қилинган қисман ҳарбий сафарбарликка чақирилаётган ишчиларнинг хизматини кечиктиришни сўрай бошлаганлар. Қурилиш соҳаси вакиллари муҳим ишларни бажараётган ишчиларни брон қилиш учун тегишли идораларга мурожаат қилишди. Компаниялар кадрлар етишмаслиги туфайли баъзи лойиҳалар бўйича ишларни  тўхтатиб қўйишга тўғри келишидан ташвишдалар.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya