Мақола

1 214 01/12/2022

Россия қурилиш соҳасида бўш иш ўринлари сони ўтган йил давомида 46 фоизга ошди.  

Қурилиш саноатида бугунги кунда зарур ишчилар сонининг деярли 25 фоизи етишмайди, деб ёзади “Коммерсант”. “Инфратузилма компаниялари миллий ассоциацияси (НАИК) ва Sherpa Group сўровномалари асосида шундай хулосага келинди.

Соҳанинг асосий муаммоси – малакали мутахассислар ва ишчи кучининг етишмаслиги. Сўровномада иштирок этганларнинг қарийб 90 фоизи кейинги олти ой ичида вазият ёмонлашишини  айтишди. Қурувчиларнинг етишмаслиги айрим мутахассисларнинг хорижга кўчиб кетиши ва меҳнат мигрантларининг ўз ватанларига қайтиб кетишлари билан боғлиқ. Мигрантлар меҳнатига талаб уларнинг ватанида ҳам ошиб бормоқда. Бу Россиянинг айрим компаниялари инвестиция лойиҳаларини МДҲ мамлакатларига ўтказиши билан боғлиқ.

Россия қурилиш соҳасида бўш иш ўринлари сони ўтган йил давомида 46 фоизга ошди. Кадрлар тақчиллиги миллий лойиҳалар доирасида қурилиш ҳажмининг щсиб бораётганлиги сабабли ошмоқда, дейди экспертлар.

Аввалроқ Россияда ишчиларнинг  иш ҳақи учинчи чоракда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўртача 6,4 фоизга ошгани (солиқ тўловигача 90,5 минг рублгача) маълум қилинганди. Санкциялар   сабабли юзага келган инқироз иш берувчиларни қурилиш ва логистика соҳасида кадрлар етишмаслиги туфайли ушбу тармоқларда иш ҳақи бўйича “пойга” бошлашга мажбур қилди. Бу ҳақда “Лента.ру” хабар қилди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация