Мақола

416 10/10/2022

Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳри жанубидаги Таллин шоссесида турли мамлакатлардан келган тўрт нафар меҳнат мигрантлари ўртасида муштлашув содир бўлди. Унда Ўзбекистон фуқаролари ҳам иштирок этган. Воқеа акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Ўзаро жанжал жараёнида ўқотар қурол ҳам ишлатилган бўлиб, оқибатда Ўзбекистон фуқароси бўлган 27 ёшли ишсиз муҳожирнинг бошига ўқ тегиб, яраланган. Шундан сўнг, 1994 йилда туғилган Д.А. жароҳат билан шаҳар шифохонасига ётқизилган ва ҳозирда унинг аҳволи яхши эканлиги айтилмоқда.

Айни пайтда ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жиноят содир этганликда гумонланган уч нафар муҳожир қўлга олинган. Маълумотларга кўра, ҳибсга олинганлар Туркманистон, Арманистон ва Ўзбекистон фуроларидир.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация