Воқеа Санкт-Петербургнинг марказий округида содир бўлган, дея хабар беради 78.ru нашри ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбага таяниб.
Маълум қилинишича, 27-март куни Лиговский проспектида 33 ёшли маст эркак, Ўзбекистон фуқароси номаълум сабабларга кўра 19-сонли тез тиббий ёрдам станцияси шифокорини калтаклаган. Босқинчи шахсга нисбатан маъмурий баённома тузилган.
Жароҳатланган шифокор ёрдам сўраб Мариинский касалхонасига мурожаат қилган. У ерда жабрланувчига ёпиқ бош мия жароҳати ва мия чайқалиши ташхиси қўйилган. Биринчи тиббий ёрдам кўрсатилгач, шифокорга уйига кетишга рухсат берилган.
Калтаклаш факти бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.