Псков давлат университетида таълим олувчи ўзбекистонлик талабалар Президент Шавкат Мирзиёевдан уларнинг ўқишларини ватанга қайтаришни сўраб мурожаат қилганларидан сўнг ИИВ вакиллари билан суҳбатга чақирилдилар. Суҳбат “Нафрат ва ксенофобия билан бир йўлда эмасмиз” деб номланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Псков давлат университетининг ўзбекистонлик талабалари Шавкат Мирзиёевга ўқишларини ватанга кўчиришни сўраб видеомурожаат билан чиқишган эди, деб ёзади мазкур ўқув юрти талабаларининг «Будка барса» телеграм-канали.
Видеода бир гуруҳ талабалар Украинадаги уруш туфайли Россиядаги нотинч вазият ҳақида гапирган эдилар. «Будка барса»нинг ёзишича видео ижтимоий тармоқларда тарқалганидан сўнг “мамлакатдаги сиёсий вазият юзасидан” Ички ишлар вазирлиги бошқармаси вакиллари билан учрашиш учун университет биноларидан бирига таклиф қилинганлар. Мазкур учрашув “Нафрат ва ксенофобия билан бир йўлда эмасмиз” деб номланган. Ҳуқуқ идоралари ходимлари бу ерда талабаларга тушунтириш ишларини олиб боришди.
Аввал ҳам Марказий Осиёдан келган бир гуруҳ талабалар ҳарбий операция бошланганидан буён Россиядаги аҳвол ёмонлашгани ҳақида бир неча бор хабар беришган эди.