Москва, Санкт-Петербург ва Қозон – шаҳар муҳити сифати бўйича етакчи бўлди. Кичик шаҳарлардан Можайск, Истра ва Кингисепп энг юқори қулайлик кўрсаткичига эга.
2022 йил охирида Россияда 603 та шаҳар яшаш учун қулай деб тан олинди, бу 2021 йилга нисбатан 113 тага кўпдир. Бу ҳақда шаҳар муҳити сифати индексини тайёрлаган Россия Қурилиш вазирлигининг пресс-релизида маълум қилинди.
Қурилиш вазирлиги маълумотларига кўра, бир неча миллионли аҳолиси бўлган шаҳарлар қаторида яшаш учун энг қулайлари сифатида Москва (292 балл), Санкт-Петербург (264), Қозон (216), Нижний Новгород (214) ва Ростов-Дон (212) тан олинган. Қурилиш вазирлиги маълумотларига кўра, 2022 йилда мамлакатнинг энг етакчи шаҳарлари ўнталигига, шунингдек, Екатеринбург (209), Пермь (208), Уфа (208), Челябинск (204) ва Новосибирск (204) кирди.
25-50 минг аҳолиси бўлган кичик шаҳарлар орасида вазирлик индексига кўра энг қулайлари деб Ленинград вилоятидаги Можайск (249) ва Истра (246), Кингисепп (243), Ярославль вилоятида Тутаев (243) ва шунингдек, Калининград вилоятидаги Гусев шаҳри (242) тан олинди.
Россияликлар пенсияда ҳаёт кечириш учун қулай бўлган шаҳарларини ҳам эътироф қилишди. Уларнинг танловига кўра Сочи, Санкт-Петербург ва Анапа, меҳнат фаолиятини тугатгандан сўнг, яшаш учун энг кўп танланган шаҳарлардан ҳисобланади.
Манба: РБК.