Мақола

1 207 26/09/2023

1983 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган ҳамюртимиз шу йилнинг июн ойида икки нафар кичик боласи билан Россиянинг Приморск ўлкасига иш излаб келган. Бироқ, 5 август куни у жиноятчилар ҳужумига учраб, оғир жароҳатлар олган эди. У даволаниш учун Владивостокдаги 2-сонли клиник шифохонанинг реанимация бўлимига ётқизиб даволанган.

Россия Федерацияси Тергов қўмитаси ҳужум қилган шахсга  нисбатан жиноий иш қўзғатган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жиноят содир этилган куни аёлнинг вояга етмаган болалари Владивостокдаги психоневрологик болалар уйига вақтинча жойлаштирилган.

Узоқ давом этган даволаниш ва тиббий харажатлар туфайли молиявий қийинчиликларга дуч келган аёл оғир молиявий аҳволга тушиб қолган.

Бундай оғир вазиятда Ўзбекистон Бош консуллиги ходимлари тегишли ташкилотлар билан музокаралар олиб борди ва болаларни онасига қайтариш имконини берди. “Меҳр” лойиҳаси доирасида оналар ва болаларга ўз ватанига қайтиши учун маблағ ажратилди. Улар жорий йилнинг 24 сентябр куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” рейси билан Ўзбекистонга эсон-омон етиб келди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация