Maqola

902 18/10/2022

Сафарбарликни якунлаган ҳудудлар сони бир ҳафта ичида 4 баравар ошди. Узоқ Шарқда –  Забайкалье ва Бурятияда сафарбарлик ишлари якунланди.

Россиянинг 23 та региони қисман сафарбарлик режаси бажарилгани ҳақида хабар берди. Рўйхат бўйича хабар берганлардан сўнггиси  Красноярск ўлкаси бўлди.

Бир қатор вилоятлар расмийлари ҳарбий хизматга чақирилганлар сони, ҳудудлар бўйича қанча фуқаро сафарбар этилиши ҳақидаги режалар бўйича маълумот беришмаган. Ҳарбий сафарбарлик доирасида Тоғли Олтой ўлкасидан бирорта одам ҳам хизматга юборилмаганлиги айтилмоқда.

Сафарбар этилган баъзи фуқаролар Донецк ва Луганск Республикаларига юборилган. Бу ҳақда “Газета.RU” маълумот бермоқда.

Қайси вилоятлар режани бажарди?

Красноярск ўлкаси сафарбарлик режасини бажарган 23-регион бўлди.

Россия Федерациясининг қолган субъектлари ҳам зарур чора-тадбирларнинг яқин вақтда бажарилиши ҳақида хабар беришди.

Сафарбарликни якунлаган ҳудудлар сони бир ҳафта ичида 4 баравар ошди. Узоқ Шарқда –  Забайкалье ва Бурятияда сафарбарлик ишлари якунланди.

Новосибирск, Хакасия, Олтой Ўлкасида  сафарбарлик тугатилгани ҳақида хабар беришди. Бу ҳақда Тамбов, Калининград, Брянск, Архангельск, Волгоград ва бир қатор бошқа вилоятлар раҳбарлари ҳам эълон қилдилар.

Олтой ўлкаси ҳарбий комиссариати раҳбариятининг маълум қилишича   бу ҳудуддан бирорта одам ҳарбий сафарбарликка жалб қилинмаган. 

Сафарбарликка чақирилганлар қаерга юборилди?

Россия Федерацияси Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, қисман сафарбарлик доирасида хизматга чақирилган Россия фуқаролари Донецк ва Луганск Республикаларига ҳарбий машғулотларни ўташ учун юборилганлар. Бу ерда  жанговар тажрибага эга инструкторлар сафарбар этилганлар билан тайёргарлик машғулотларини ўтказадилар. Айрим вилоятлар сафарбар фуқароларни бошқа вилоятлардаги полигонларга ҳарбий тайёргарликка юбордилар.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya