Мақола

3 845 09/01/2023

Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг 2022 йил 21 декабрдаги расмий буйруғига кўра, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Россияда яшаш жойи бўйича миграция рўйхатидан ўтиш ва ҳисобга олиш тартибига ўзгартиришлар киритилди.

Мигрантларни рўйхатга олиш бланкларига ”дактилоскопия” банди қўшилди

2023 йил 1 январдан бошлаб чет эл фуқаросини рўйхатга олиш шакллари янги бўлади. Уларга дактилоскопия, яъни бармоқ изи маълумотлари киритилди. Эндиликда кўп тармоқли марказларнинг (МФЦ) яшаш ва яшаш жойи бўйича миграция пропискасини амалга ошириш ваколатларининг бир қисми Ички ишлар вазирлиги ва миграция масалалари бўйича Бошқармалар зиммасига ўтказилганлиги муносабати билан  бармоқ изларини олиш тўғридан тўғри  паспорт назорати пунктларида амалга оширилади (аввал у миграция хизматининг ҳудудий бўлинмаларида ўтказилган).

Эслатиб ўтамиз, Россияга киришда паспорт назорати пунктларида миграция картасида мамлакатга киришдан мақсади “меҳнат қилиш” деб белгилаган шахсларнинг бармоқ излари олинади. Россияда бўлган меҳнат мигрантлари эса январь ойи охиригача дактилоскопия жараёнидан ўтиши керак.

Россия ҳудудига кирганлар учун бармоқ изларини рўйхатдан ўтказиш мамлакатга ташриф мақсадига боғлиқ. Умуман олганда чет эл фуқароси келганидан кейин 90 кундан кечиктирмай, бу амалиётни амалга ошириши керак.

Мазкур амалиёт ҳужжатларни топшириш муддатларига таъсир қилиши мумкин (масалан, фуқароликни олиш учун ариза беришда). Агар илгари барча ҳужжатлар миграция рўйхатидан ўтиш  учун кўптармоқли миграция марказида (МФЦ) топширилиши мумкин бўлса, энди бармоқ изларини минтақавий бўлимларда ва ички ишлар бўлимларида топшириш керак. 2023 йилги янги бланк шаклларини миграция бошқармаси, ИИВ ва кўптармоқли миграция марказлари сайтидаги “Мои документы» (Менинг ҳужжатларим) бўлимларидан юклаб олишингиз мумкин.

Давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтилади

“Мои документы” (менинг ҳужжатларим) офисида чет эл фуқаросини рўйхатдан ўтказиш ва миграция рўйхатидан ўтишини рад этишлари мумкин. Мезбон ёки таклиф қилувчи томондан эса Россияда яшаш жойида чет эллик фуқарони рўйхатдан ўтказишлари учун ҳужжатларни қабул қилмасликлари  мумкин. Чунки энди чет эллик фуқарони рўйхатдан ўтказиш Давлат хизматлари расмий сайти орқали амалга оширилади. Бунда веб-сайтга меҳмон ҳақидаги барча маълумотлар киритилиши керак.

Манбаа:  asiaplustj.info.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация