Мақола

1 044 02/03/2023

“Минцифры”нинг хабар беришича, ихтиёрий тиббий суғурта полиси учун тўлов ариза қабул қилингандан кейин суғурта компаниясининг веб-сайтида амалга оширилади.

Хорижлик фуқаролар давлат хизматлари порталида ихтиёрий тиббий суғурта полиси (ДМС) олиш учун ариза топширишлари мумкин бўлади – полисни расмийлаштириш учун махсус хизмат мавжуд, дея хабар беради Россия Рақамли ривожланиш вазирлиги.

“Ихтиёрий тиббий суғурта – Россиядаги чет эл фуқаролари учун мажбурий ҳужжатдир. Мазкур ҳужжат мамлакатда тиббий ёрдам олиш ва ишга жойлашиш учун зарур. Энди хорижликлар Давлат хизматларига мурожаат қилиб, онлайн тарзда полисга ҳақ тўлашлари мумкин”, – дейилади вазирлик хабарида.

“Минцифры”нинг тушунтиришича, чет эл фуқароси полисни расмийлаштириш учун Давлат хизматларида тасдиқланган ҳисоб ёзувидан фойдаланиши ва тегишли аризани тўлдириши керак. Полис учун тўлов ариза қабул қилингандан кейин суғурта компаниясининг веб-сайтида амалга оширилади. Ихтиёрий тиббий суғурта электрон полиси фойдаланувчининг порталдаги шахсий кабинетига икки иш куни ичида келади.

Чет эл фуқароларининг ишлаши учун патент олиш учун “ДМС” полиси талаб қилинади. У уч, олти, тўққиз ой ва бир йил муддатга берилади, деб ёзади ТАСС.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация