Мақола

1 734 27/10/2022

Мордовиядаги 17-сонли ахлоқ тузатиш колониясида гиёҳванд моддалар савдоси, қотиллик ва зўрлаш учун жазо ўтаётган 40 нафардан ортиқ чет эликлар “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси таркибида урушга жўнатилди.

“Новая газета. Европа” нашри Мордовиянинг 17-сонли ахлоқ тузатиш колонияси маҳбусларининг шахсини аниқлашга муваффақ бўлди.

Улар сентябрь ойининг охирида Евгений Пригожиннинг “Вагнер” ҳарбий консалтинг компанияси таркибида Украинадаги жанговар зонага жўнатилган. Ушбу муассасада жами юздан ортиқ киши фронтга кетган бўлса, уларнинг ярми Ўзбекистон, Тожикистон, Молдова, Сербия ва Миср фуқаролари, улар орасида Украина фуқаролари ҳам бор.

Мордовиядаги 17-ахлоқ тузатиш колониясидан урушга жалб қилинган деярли барча чет элликлар гиёҳванд моддаларни сотишда айбланиб, қаттиқ режимда 7 йилдан 16 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Масалан, Ўзбекистоннинг икки фуқароси – тошкентлик Бахтиёр Қувондиқов ва қорақалпоғистонлик Қуралбек Қўчқоров Москва ва Москва вилоятида героин билан қўлга тушишган. Қўчқоров колонияда олти ойдан камроқ вақт ўтказган. Люберцы шаҳар суди ўз ҳукмини 15 март куни эълон қилган.  Шунингдек, март ойида уларнинг ҳамюрти Исломбек Соборов ҳам жазо олди.

Гиёҳванд моддалар савдоси бўйича муддатини ўтаётган Ўзбекистон фуқролари  Азамат Зулунов ва Сардор Зокировлар ҳам урушга жўнатилган. Уларнинг иккаласи ҳам 2021 йил бошида судланган. Жиноят иши қўзғатилунига қадар судлар Зулуновни икки марта жаримага  тортган ва мамлакатда бўлиб туриш қоидаларини бузганлиги учун Россия Федерациясидан чиқариб юборишга қарор қилган.

Шунингдек, героин сотганлиги учун 6 йилга озодликдан маҳрум этилган. Ўзбекистон фуқаролари Насимхон Мовлонов ва Москва яқинидаги Егорьевск шаҳрида 7 йилга озодликдан маҳрум этилган Сарваржон Мамазиязодлар хусусий ҳарбий компания таркибига жалб қилинган.

Хизматга чақирилганлардан бирининг исми ва шахсй маълумотлари қотилликда айбланган Россия фуқароси Юнус Селимовга мос келади. Суд ҳукмига кўра, у шериклари билан бирга ўзини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходими сифатида кўрсатиб, қўрқитиш мақсадида жабрланувчига пневматик тўппончани кўрсатган. Шериклари билан жабрланувчининг хонадони калитларини олиб, у ерда уни калтаклаб, ўрмонга олиб бориб, бошини елим лента билан ўрашган ва тирклайин кўмиб юборишган.

Бундан ташқари “Новая газета. Европа”маълумотларига кўра маҳбус Юрий Свиридов мазкур колониядан хусусий ҳарбий компания таркибида Украинага кетди. Унинг маълумотлари “Мачете” лақабли Луганск Халқ Республикаси халқ милицияси қўмондонларидан бирига мос келади.

Россия суди уни 2019 йилда Украинанинг Головка қишлоғида ҳомиладор аёлн ўлдириш ва зўрлашда айблаб, 13 йилга жазо ўташга ҳукм қилган. Ростов суди ҳукмида айтилишича, Свиридов 2014 йилдан бери Украина шарқидаги қуролли можароларда қатнашиб, батальонлардан бирида командир ўринбосари бўлиб хизмат қилган. У худди шу бўлимда хизмат қилган бир аёлни бошининг орқа қисмига  ўқ отиб ўлдирган.

“Новая газета. Европа” ҳаммаси бўлиб хусусий ҳарбий компанияга ёлланган қирқдан ортиқ хорижлик фуқароларнинг шахсини аниқлашга муваффақ бўлди.

Шу билан бирга 17-колония воқеалари ҳақида маълумотга эга бўлган икки шахс маълумотларига кўра, маҳбуслар жанговар ҳаракатларда қатнашишга мажбурланмаган, аммо “кўпчилик (хорижиклар) у ерда (Украинада) нима бўлаётганини яхши тушунмайдилар, бу ҳақда етарли маълумотга ҳам эга эмаслар.

2022 йил август ойида Ўзбекистон ҳукумати ўз фуқароларини хорижий давлатлар ҳудудида ҳарбий ҳаракатларда қатнашмаслик ҳақида огоҳлантирган эди. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида ёлланма ҳаракатлар учун жиноий моддалар назарда тутилган. Тожикистон, Сербия ва Украина Жиноят кодексларида ҳам шундай моддалар мавжуд.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация