Мақола

868 26/02/2022

2022 йил 21 февралда Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатга узоқ муддатга ишлаш ёки яшаш мақсадида келган чет элликлар учун мажбурий тиббий кўрик маълумотномасининг амал қилиш муддатини бир йилгача узайтирди.

Шу билан бирга, хорижлик фуқароларни кўрикдан ўтказишда эндиликда уларнинг илгари тиббий кўрикдан ўтказилгани ёки тиббий ҳужжатлар билан тасдиқланган профилактик кўрикдан ўтгани ҳақидаги маълумотлар ҳисобга олинади. Тиббий кўрикдан ўтказишнинг янги тартиби 2022 йил 1 мартидан кучга киради.

Президент Путин 2021 йил 1 июлда Россияга узоқ муддатга кирувчи барча чет эл фуқароларидан уч ой мобайнида бармоқ изларини олиш, шунингдек, хавфли касалликлар йўқлиги тўғрисидаги тиббий маълумотномаларни тақдим этиш тўғрисидаги қарорни имзолаган эди.

Ушбу процедураларнинг барчаси чет эл фуқароси томонидан Россияга кирган кунидан бошлаб 90 кун ичида бажарилиши керак. Ишлашга келган муҳожирлар буни 30 кун ичида бажаришлари шарт.

“Тонг жаҳони” муҳожирлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти раҳбари Валентина Чупикнинг айтишича, мажбурий тиббий кўрик ва бармоқ излари – бу муҳожирлар устидан назоратни ўрнатишга уринишдир. Унинг сўзларига кўра, ушбу қоидалар билан Россия ноқонуний мигрантлар сонини кўпайтиради ва ноқонуний нақд пул айланишининг катта тизимини яратади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация