Мақола

922 03/02/2023

Россия ҳукумати томонидан чет эл фуқаролари бармоқ изларини мажбурий рўйхатга олиш қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

2022 йилда Россияда 3,5 миллион меҳнат мигрантлари дактилоскопиядан ўтган, яъни бармоқ изларини топширган.

Россия Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, полиция генерал-полковниги Александр Горовойнинг айтишича, 26 минг киши бармоқ изларини топширишдан воз кечишган ва малакатдан чиқариб юборилган.

Бу ҳақда Россия Федерацияси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, полиция генерал-полковниги Александр Горовой маълум қилди.

“2022 йилда Россияга узоқ муддатга ёки ишлаш мақсадида келган 3,5 миллиондан ортиқ чет эл фуқаролари бармоқ изларини мажбурий рўйхатга олишдан ўтдилар.
Ушбу тартибдан бўйин товлаган 26 минг кишига нисбатан Россияда вақтинча бўлиб туриш муддати қисқартирилиб, кейинчалик мамлакатдан ташқарига депортация қилишга қарор қилинган”, – деди у “Щит и меч” газетасига берган интервьюсида.

Горовойнинг таъкидлашича, хорижлик фуқаролар ва уларнинг иш берувчилари устидан назоратни кучайтириш Россия Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган миграция сиёсати тўғрисидаги қонун лойиҳасида кўзда тутилган ва ҳозирда Россия ҳукумати томонидан ишлаб чиқилмоқда.
“Масалан, ушбу қонун лойиҳаси (амалдаги қонунчиликдан фарқли равишда) бармоқ изини қайд этишдан ўтиш мажбурияти барча хорижлик фуқароларга тааллуқлидир”, – дея қўшимча қилди у. Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, Россияга келаётган хорижлик фуқароларнинг шахсини аниқлаш, шу жумладан биометрик маълумотлар бўйича ҳам мамлакатга киришда давлат чегараси орқали ўтказиш пунктида амалга оширилади, деб хабар берди ТАСС.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация