Maqola

1 139 31/01/2022

Россияга кўплаб муҳожирлар келади. Улар Россияга ишлаш, ўқиш ёки бошқа сабабларга кўра келишади. Аммо бир жойга сафар қилиш нафақат қизиқарли бўлади, балки кўпинча қийинчиликларга ҳам дуч келинади.

Ўзлари учун янгича бўлган муҳитга тушиб қолган мигрантлар ижтимоий, ҳуқуқий ва иқтисодий муаммоларга дуч келишлари мумкин. Бу борада Россия Федерациясининг сиёсати мигрантларга, ватандош муҳожирларга катта ёрдамларни кўрсатиб, қўллаб-қувватлаб келади.

Бепул юридик ёрдам олиш учун мигрантлар, аввалгидек, Санкт-Петербург шаҳри, Р-Корсакова пр., 39 манзили бўйича “Ориентир” жамғармасининг юридик бўлимига мурожаат қилишлари мумкин. Президент грантлари жамғармасининг молиявий ёрдам билан мигрантлар бепул юридик маслаҳат олиш мумкин бўлди. Россия Федерацияси ҳудудида ижтимоий ёрдам олиш бўйича ҳуқуқлари ва ёрдам турлари мигрантнинг мақомига боғлиқ.

Россия Федерациясида энг кенг тарқалган ёрдам турлари қуйидагилар ҳисобланади:

  • бола туғилганда бериладиган нафақа
  • оналик учун тўланадиган нафақа
  • кўп фарзандли оилаларга тўланадиган нафақа
  • кам таъминланганларга бериладиган нафақа

Оналар учун ёрдам

Россия Федерациясида доимий яшовчи (шу жумладан РВП билан яшайдиганлар), қайси давлатдан келганидан қатъий назар Россия Федерациясида ишлаган бўлса ва шу ерда туғмоқчи бўлган чет эллик аёл қуйидаги имтиёзларни олиши мумкин:

  • ҳомиладорлик бўйича ва туғганида бериладиган нафақа
  • агар 12 ҳафтагача рўйхатдан ўтган бўлса, алоҳида нафақа тўланади
  • чақалоқ туғилганда бир марталик тўланадиган нафақа
  • бола парвариши учун ҳар ойлик нафақа тўлови

Кўп фарзандли оилаларга бериладиган ёрдам

Уч ёки ундан ортиқ боласи бўлган кўп фарзандли оилаларга давлат томонидан қўшимча тўловлар тайинланган. Агар:

  • болалар мактабга қатнайдиган бўлишса
  • кам таъминланган оила бўлса
  • 3 ёшгача бўлган болалари бўлса

Бола туғилганда бериладиган бир марталик тўлов

Бола туғилганда тўлов оила аъзоларидан бирига бир марта тўланади. Унинг ўлчами давлат томонидан тасдиқланган ва оилада аллақачон мавжуд бўлган болаларга боғлиқ эмас.

Қочқинларга бериладиган молиявий ёрдам

Ҳукуматнинг 2014 йил 22 июлдаги 690-сон қарори билан Россия Федерацияси билан чегарани мажбурий бошпана излаб кесиб ўтган ҳар бир шахс давлатдан моддий ёрдам олиш ҳуқуқига эга. Тўловлар миқдори ва тартиби қочқинлар келган мамлакатига, оила таркибига ва Россия Федерациясида жойлашган ҳудудга қараб фарқ қилиши мумкин.

 

Энди ҳуқуқий ёрдам олиш учун манабу ижтимоий тармоқлар орқали топишингиз мумкин: https://vk.com/fond_orientir;

https://www.facebook.com/fondorientir;

https://www.instagram.com/fond_orientir/

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya