Maqola

4 122 11/05/2017

3-4 май кунлари подшипник завод раҳбари Попов билан суҳбат бўлиб ўтди. Энди иш берувчи томондан суҳбат бўлиб ўтади, суҳбатдан ўтган фуқаролар заводга ишга жўнатилади.

5344013

Россиядаги подшипниклар ишлаб чиқарувчи завод Ўзбекистондан икки мингга яқин ишчи ва мутахассисларни ишга ёллашга қарор қилди.

Бу ҳақда Спутник Ўзбекистон мухбирига Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги қошидаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакили хабар қилди.

Хабарга кўра, 3-4 май кунлари Россиянинг Вологод шаҳридаги подшипник заводи раҳбари Виктор Попов 200 нафарга яқин ўзбекистонликлар билан суҳбат ўтказган.

“3-4 май кунлари подшипник завод раҳбари Попов билан суҳбат бўлиб ўтди.  Энди иш берувчи томондан суҳбат бўлиб ўтади, суҳбатдан ўтган фуқаролар заводга ишга жўнатилади”, — деди агентликка суҳбатдош.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил феврал ойи охирида Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасида Ташқи ишлар меҳнат миграцияси агентлиги вакиллари билан учрашув ўтказилган эди. Мана шу учрашув чоғида агентлик Россиянинг бир қанча регионларида бўлиб, бир нечта меҳнат шартномаларини имзолашга муваффақ бўлишган.

Манба: sputniknews-uz.com

 

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya