Мақола

832 20/06/2022

Қурилиш соҳасида меҳнат қилаётган мигрантлар сони 500 минг кишигача қисқарди, бу 2020 йилда меҳнат қилган ишчиларнинг тўртдан бирини ташкил этади, дейди Қурувчилар миллий бирлашмаси президенти Антон Глушков.

Унинг сўзларига кўра, 2020 йилнинг якунида, расмий статистикага кўра Россия қурилиш ташкилотларида 800 минг мигрантлар, экспертларнинг баҳоларига кўра эса норасмий ишчиларни ҳисобга олган ҳолда 2 миллион хорижликлар меҳнат қилишарди.

“Бугунги кунда ҳақиқий статистик маълумотлар йўқ, чунки мамлакатга кўпчилик сайёҳ сифатида кириб келади. Айни пайтда расмий маълумотларга кўра қурувчи-мигрантлар сони тахминан 500 минг кишини ташкил этади. Бу эса аввал ишлаганларнинг тўртдан бир қисмидир”, – дейди Глушков.

Россия регионларида айниқса бугун ишчи-мигрантларнинг танқислиги сезиляпти. Москва, Санкт-Петербург шаҳарларида кўпроқ ҳақ тўланиши сабабли ишчи кучи оқими шу шаҳарларга кетмоқда.

Россияда мигрантлар асосан қурилишда пардоз ишлари билан шуғулланишган. Пандемия вақтида уйларига қайтиб кетган ишчиларнинг ўрнини россиялик ишчилар тўлдира олишмаяпти. Натижада аксарият қурилиш ташкилотлари турар жойларни пардозлаш ишларисиз топширишга мажбур бўляптилар. Қурувчилар мигрантлар меҳнатидан фойдаланиш заруриятини қисқартиришга ва харидорларга бошқа турдаги, жумладан white box пардози билан уй-жойларни топширишга ҳаракат қиляптилар.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация