Мақола

1 103 23/02/2023

Жисмоний шахсларнинг Россиядан қўшни давлатларга ўтказмалари йил давомида қарийб 2,5 баробар ўсди. 2022йилда Россиядан МДҲ мамлакатларига жисмоний шахсларнинг пул ўтказмалари деярли 24 миллиард долларгача ўсди, деб ёзади “РИА Новости” маҳаллий марказий банклар статистик маълумотларига таяниб.

Шу тариқа, Қозоғистон, Арманистон, Қирғизистон, Грузия ва Ўзбекистон регуляторлари маълумотларига кўра, ўтказмалар деярли 2,45 баробарга ошган.

Ўзбекистон ушбу рўйхатда пул ўтказмалари ҳажми бўйича етакчи бўлди. Жисмоний шахслар Россиядан 14,5 миллиард доллар ўтказдилар, бу 2021йилга нисбатан 2,6 баробар кўпдир.

Шу билан бирга, ўсиш суръатлари бўйича етакчилик Қозоғистонга тегишли бўлди. Россиядан бу давлатга пул ўтказмалари 6 баробардан зиёд ошиб, 773 миллион долларга етди.

2022 йилда Россиядан Грузияга ўтказмалар 5 баравар, яъни 2 миллиард долларгача ўсди. Арманистонга пул жўнатиш ҳам тез ўсди. 2021 йилга нисбатан улар тўрт баравар кўпайиб, 3,6 миллиард долларни ташкил этди.

Қирғизистонга пул ўтказмаларига келсак, улар ҳам ижобий тенденцияни кўрсатди, аммо кескин ўсишлар кузатилмади. Йил давомида улар 2,6 дан 2,7 миллиард долларгача ўсди. Озарбайжонга оид маълумотларга кўра, ўтказмалар 9 ой ичида 5,5 баробар ўсиб, 2,3 миллиард долларга етган.

Бу статистик кўрсаткичларда Тожикистон Миллий банки маълумотлари келтирилмаган. Ўз навбатида, МДҲдан (Озарбайжондан ташқари юқоридаги давлатлардан) Россияга пул ўтказмалари қарийб 1,3 баробар ошиб, 1,85 миллиард долларга етди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация