Мақола

1 545 21/02/2023

Тезкор тўлов тизими (ТТТ) орқали Россиядан энди Арманистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистонга комиссиясиз пул ўтказиш  мумкин.

Ҳозирча Тинькофф Банк жараённинг оператори ҳисобланади – у МДҲнинг ушбу тўртта давлатидаги 50 та молия институти билан ҳамкорлик қилади. ТТТ (СБП) ўтказмаси рублда амалга оширилади, бошқа валютага конвертация эса шерик томонида бозор курси бўйича амалга оширилади. Бу одатда олувчи мамлакат Марказий банкининг расмий курсидан бироз ошиб кетади, деб ёзади “Известия”.

100 000 рублгача тўлов комиссиясиз ўтказилиши мумкин, ундан юқори бўлган сумма учун комиссия 1% бўлади. Бошқа банклар ҳам трансчегаравий ўтказмалар учун бу тизимдан  фойдаланмоқчи. Масалан, “ВТБ” банки ушбу хизматни 2023 йилнинг биринчи ярмида ишга туширишни режалаштирмоқда. Тўғри, ундан пулни фақат Белоруссияга юбориш мумкин. “Новикомбанк” ва “Зенит” ҳам тезкор тўлов тизими орқали трансчегаравий ўтказмаларни улаш устида ишламоқда. Аммо “Сбербанк”нинг таъкидлашича, у тўлов ўтказмаларини ўзи бошқара оляпти: у саккиз қўшни давлатнинг 42 банкига телефон рақами орқали пул ўтказади. Ўтказма тўлови комиссияси 1% ташкил этади.

Тинькофф Банк Европа Иттифоқининг янги санкциялар пакетига киритилиши мумкин. Агар бу содир бўлса, халқаро тезкор тўловлар тизими транзакциялари билан нима содир бўлиши аниқ эмас, чунки банк бунинг учун воситачи сифатида танланган, унга бошқа мамлакатлар томонидан санкциялар қўйилмаган. Аммо банкни СWИФТ-дан узиб қўйиш,  операцияларга таъсир қилмаслиги аниқ, чунки тезкор тўловлар тизими аслида ушбу тизимга муқобилдир. Асосий хавф – чет эл банкларининг иккиламчи санкциялардан қўрқиб, Тинькофф билан ишлашдан бош тортиши, деб ёзади “Финтолк” нашри.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация