Maqola

4 074 01/06/2016

12108093_791345180997569_5995716432597142085_nОмон Мансуров,

Россия, Сургут.

Узоқ-узоқларга қарайман тонгда,

Қизарган уфққа дардим айтаман

Мен бу уйлардан чарчадим ота,

Қайтинг, ёки Россияга мен ҳам бораман!

Қачон қўлларингиз бошимни силар,

Тилингиз бахтимни тилайди  қачон?!

Жўнатган пулларингиз меҳримни юлар,

Қайтинг, ёки Россияга мен ҳам бораман!

Бас, етар! Мен учун пуллар керакмас,

Данғиллама қасрлар-уйлар керакмас!

Машина хам олманг, пиёда юринг,

Ҳар тонгда бошимни силасангиз, бас!

Қайтинг, ёки Россияга мен ҳам бораман!

Қачон пешонамдан ўпиб қўясиз,

Қачон юзларимни ювиб қўясиз,

Майли, мен йиқилсам кўтарманг дада,

Басдир, ёнгинамда кулиб турсангиз!

Тушларимда доим сизни кўраман,

Сиз қуеш бўлинг, мен ойдек тўлай.

Дадам ёнимда деб хурсанд бўламан,

Ортингизда юрай, соянгиз бўлай!

Қайтинг, ёки Россияга мен ҳам бораман!

Тунлари қучоқлаб ётгим келади,

Юзингиздан тўйиб ўпгим келади.

Сизни соғинаман, соғинаман кўп,

Баъзида сизгаям раҳмим келади…

Қайтинг, ёки Россияга мен ҳам бораман!

Кўчада йиқилдим бошим ёрилди,

Бошиммас, аслида бағрим ёрилди,

Мени тинчлатмоққа сўзлар топилмас,

Мен учун аслида дунё ёрилди…

Қайтинг Россиядан, мана мен борай –

Укамнинг ёнида қолинг, дадажон!

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya