Мақола

968 23/03/2022

Россия Украинада ҳарбий ҳаракатларни бошлагач, дунёнинг ривожланган давлатлари унга қарши санкцияларни қўллади.

Оқибатда, Россияда меҳнат қилаётган мигрантларни ватанига пулни қандай жўнатиш масаласи қийнамоқда. Asiaplus.tj сайти Россиядан Тожикистонга ва аксинча пул юбориш усулларига доир мақола тайёрлади.

Россияда Visa ва Mastercard тўлов тизимлари фаолиятини тўхтатгани сабабли Россиядан Тожикистонга ҳамда Тожикистондан Россияга пул ўтказиш тизимларида айрим ўзгаришлар рўй берди.

«Азия-Плюс» ўқувчилари йўллаган саволларга жавоб излади.

⚫️ Россиядан Тожикистонга пулни қандай жўнатиш мумкин?

Россиядан Тожикистонга пулингизни «Юнистрим», Contact, «Western Union» (24 мартгача) ёки сайт ёхуд мобил илова орқали онлайн тарзда юборишингиз мумкин.

⚫️ Айтишларича, «Western Union» фаолиятини тўхтатади, шу тўғрими?

Ҳа, «Western Union» тўлов тизими 2022 йил 24 мартдан эътиборан Россия ҳудудида ўз фаолиятини тўхтатади.

Шу муносабат билан, 2022 йил 24 мартга қадар ушбу тизим орқали Россиядан юборилган трансчегаравий пул жўнатмалари олувчига тўлаб берилади.

Қайд этиш керак, ушбу тизим орқали Россия ва Беларусдан бошқа барча давлатлар орқали юборилган пул ўтказмалари одатий тартибда берилишда давом этади.

⚫️ Россияда чиқарилган Visa ва Mastercard Тожикистонда ишлайдими?

Россияда муомалага чиқарилган Visa ва Mastercard тўлов тизимлари карталари хорижий давлатлар ҳамда чет эллардаги интернет дўконларида ишламаяпти.

Шунингдек, 10 мартдан бошлаб чет эл банклари карталари Россияда ҳам ишламаяпти.

Россиянинг ўзида Visa ва Mastercard ишлашда давом этмоқда, чунки улар бўйича амалиётларни Тўлов карталари миллий тизими амалга оширади.

⚫️ Демак, Россия банклари томонидан чиқарилган Visa ёки Masterсard карталаридан Тожикистонда пул олиб бўлмайдими?

Ҳа, агар сизда Россия банклари чиқарган карталар бўлса, сиз улардан Тожикистонда пул ололмайсиз. Шунингдек, сиз хорижий банклар, жумладан Тожикистон банклари томонидан чиқарилган Visa ёки Masterсard карталарингиздан Россияда фойдалана олмайсиз.

⚫️ Россиядан Тожикистонга қайси карталар орқали пул юбориш мумкин?

Россия ҳудудида ишламай қолган Visa ва Mastercard карталари ўрнига «Корти милли»даги «Мир» ва «Union pay» карталаридан фойдала оласиз. Шунингдек, онлайн-илова орқали ҳам Тожикистонга пул ўтказиш мумкин.

⚫️ Сбербанк Онлайн орқали Тожикистонга пул қандай ўтказилади?

СберБанк Онлайн очинг → «Платежи» (тўловлар) → «За рубеж» (хорижга) → «По ФИО и номеру телефона» (Исм-шариф ва телефон рақами орқали).

Выберите страну (мамлакатни танланг) → введите валюту (валютани танланг ва) и сумму перевода (ўтказма миқдорини) → введите ФИО как в документе получателя (олувчи исм-шарифини унинг ҳужжатидагидек киритинг ва) и его номер телефона (телефон рақамини) — для информирования о переводе (ўтказма ҳақида хабардор қилиш учун).

Сизга ва олувчига ўтказма рақамига доир СМС келади.

⚫️ Россиянинг SWIFT тизимидан узилиши Тожикистон банкларига қандай таъсир қилади?

Тожикистон банклари SWIFT тўғридан-тўғри боғланган, узилишга тушиши мумкин бўлган Россия банклари билан ҳамкорлик қилиш учун эса муқобил йўллар мавжуд.

Мутахассислар тожикистонлик меҳнат мигрантлари фойдаланадиган пул ўтказиш тизимлари борасида банк карталари очилмаса хавотирланишга ўрин йўқлигини таъкидлашади.

Уларнинг сўзларига кўра, 2014 йилдан буён молиявий амалиётларни узатиш бўйича электрон хабарлар юбориш канали – СПФС (Система передачи финансовых сообщений – Молиявий хабарларни юбориш тизими) ишлаб келмоқда.

Бу тизим Россиянинг ўзида санкцияга тушган банклар орасида тўловларни амалга ошириш учун ишлаб чиқилган эди. Унга Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон банклари уланган.

⚫️ Тожикистондан Россияга пулни қандай юбориш мумкин?

Тожикистоннинг исталган банкидан пўл жўнатиш мумкин. Паспортингиз билан банк шохобчасига боришингиз кифоя.

Шунингдек, картангизни “Корти милли”га улаш билан мобил илова орқали ҳам пул ўтказа оласиз. Россиянинг барча карталари ўтказмаларни қабул қилади.

⚫️ Тожикистондан Россияга пул ўтказмаларида чекловлар мавжудми?

Тожикистон Миллий банкида маълум қилишларича, расман чеклов мавжуд эмас. Бироқ, банкларнинг ўзида кунлик чеклов жорий қилинган. Масалан, «Арванд» банкида бир суткада 20 минг рублдан кўп юбориб бўлмайди. Alif mobi иловасида ҳам худди шундай шарт қўйилган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация