Мақола

2 580 14/03/2022

Халқаро тўлов тизимларининг Россиядан чиқиб кетиши ўзбекистонлик мигрантларга қандай таъсир қилади?

Western Union, Moneygram, Visa ва Mastercard каби халқаро тўлов тизимлари Россия бозоридан чиқиб кетиши оқибатида мамлакат молия тизими ташқи дунёдан узилиб қолди, дейиш мумкин.

Россиядаги мигрантларнинг бугунги кундаги долзарб саволи: Россиядан Ўзбекистонга қандай қилиб пул ўтказиши мумкин, деган савол бўлмоқда. Чекловлар уларнинг пул ўтказмаларига ҳам таъсир қиладими?

? “Ипотека банк” матбуот хизматининг Kun.uz’га берган маълумотларига кўра, ҳафта давомида 6 та тўлов тизимининг барчаси: Western Union, Asia Ekspress, “Золотая Корона”, Ria, Moneygram, Contact билан ҳеч қандай узилишлар кузатилмаган.

Россия банклари билан пул ўтказмалари бўйича чекловлар йўқ. Лекин, янги ҳафтадан баъзи тизимлар билан узилишлар бўлиши мумкин.

? “Ҳамкорбанк матбуот хизматига кўра, Сбербанк онлайн иловаси Ўзбекистонда аввалгидек ишлашда давом этмоқда. Меҳнат мигрантлари ушбу илова орқали “Ҳамкорбанк”нинг Uzcard, Humo, Visa ва бошқа карталарига маблағ ўтказа олади. Банк орқали “Золотая Корона”, Unistream, Contact тизимларидан фойдаланиш имкониятлари ҳам мавжуд. Шунингдек, “Ҳамкорбанк”нинг барча филиалларида ўтказмаларни қабул қилиш мумкин.

? “Халқ банки”нинг мижозларида Россиядан юбориладиган пул ўтказмасини “Сбербанк Онлайн” иловаси орқали қабул қилиш имконияти бор. Бунинг учун пул юборувчи телефонига керакли иловани ўрнатса етарли.

? “Саноатқурилишбанк” карталарига Contact, Unistream, Asia Ekspress ва “Золотая Корона” тизимларининг орқали пул юбориш мумкин.

? “Капиталбанк” мижозлари эса Asia Ekspress иловаси орқали Россиядан пул ўтказмаларини қабул қилиши ва юбориши мумкин.

Маълумот учун, 90 фоиздан ортиқ мигрантлар айни пайтда картадан картага тўғридан тўғри пул ўтказиш имконияти мавжудлиги сабаб “Сбербанк онлайн” иловасидан фойдаланмоқда.

Ҳозирда Ўзбекистондаги барча банкларда юборилган пулни олиш имконияти мавжуд.

Россиядаги ўзбекистонликлар пул маблағларини рублда юбориши ва Ўзбекистондаги фуқаро бу маблағни ихтиёрий валютада олиши мумкин.

Юқоридагилардан хулоса қилиб айтиш мумкинки, халқаро тўлов тизимларининг Россиядан чиқиб кетиши мигрантларнинг пул ўтказишларига жиддий таъсир қилмайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Migrant.mobi Western Union ва Moneygram Россиядан чиқиб кетганини хабар қилган эди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация