Мақола

2 249 20/10/2022

Россия Туроператорлари ассоциацияси маълумотларига кўра, сентябрь ойи охиридан бери авиачипталар нархи 4-10 бараварга арзонлашган.

Ўзбекистон мисолида кўрадиган бўлсак, сентябрь охиридаги рейслар нархи 11,7 миллион сўмдан бошланган. Бу Россияда қисман сафарбарликнинг бошланиши билан боғлиқ эди.

Бугунги кунга келиб чипталар нархи арзонлашди ва багажсиз 3,2 миллион, багаж билан 4,3 миллион сўмни ташкил қилди. Бунинг сабаби Россиянинг кўплаб регионларида ҳарбий сафарбарлик яукунланаётганлиги. Қолаверса, Россияни тарк этмоқчи бўлганлар аллақачон ўзлари мўлжал қилган мамлакатларга чиқиб кетишди ва чипталарга бўлган талаб кескин тушиб кетди.

Маълумот учун: 2022 йил 21 сентябрь куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путин қисман сафарбарлик бошланганини эълон қилганди. Шундан сўнг юз минглаб россияликлар мамлакатни тарк этиб, Кавказ ва Марказий Осиё давлатларига йўл олишди. Бу ҳақда upl.uz хабар берди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация