Мақола

752 22/06/2022

Россиянинг «Россия» ва «Utair» авиакомпаниялари Москвадан Тошкентга ва Самарқандга мунтазам рейсларни йўлга қўйяпти. Бу Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг яна бир исботи демакдир.

«Россия» авиакомпанияси 25 июндан Москва – Тошкент – Москва мунтазам рейсларини амалга ошира бошлайди, – деб ҳабар беради sputniknews.ru

Парвозлар Superjet 100 самолётларида Шереметьево аэропортидан ҳафтасига 4 марта – сешанба, пайшанба, шанба ва якшанба кунлари ташкил этилади.

Компания айни пайтда Москвадан Бухоро, Самарқанд ва Ургенчга тўғридан-тўғри парвозларни амалга оширяпти.

«Россия» авиакомпанияси «Аэрофлот» таркибига кирувчи, самолётлар сони бўйича мамлакатда иккинчи ўринни эгалловчи авиаташувчи ҳисобланади.

«Utair» авиакомпанияси самолётлари эса Самарқандга парвозларни йўлга қўйди. Ҳаво кемалари ҳозирча шанба ва чоршанба кунлари, 2 июлдан бошлаб эса яна шанба кунлари ҳам учади.

Компания Бухорога парвозларни ҳам ҳафтасига уч мартадан амалга оширади. Россия пойтахтидан Тошкентга ҳар кунги парвозлар ҳам йўлга қўйилган.

«Utair» – Россия авиакомпаниялари ўртасидаги йирик авиаташувчилардан бўлиб, у «Аэрофлот», «S7» ва «Уральские авиалинии» компанияларидан кейинги тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Ҳозирги пайтда икки мамлакатнинг турли шаҳарларини Россиянинг “Аэрофлот”, “S7”, “Utair”, “Азимут” ва Ўзбекистоннинг “Uzbekistan Airways” и “Qanot Sharq” авиакомпанияларининг мунтазам рейслари боғлаб турибди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация