Мақола

1 112 01/02/2022

2022 йил 30 январь куни «Uzbekistan Airways» Акциядорлик жамияти томонидан «Шарқий» хаб лойиҳаси доирасида илк Наманган – Перм йўналиши бўйича парвоз амалга оширилди. Илк рейс «тўлиқ иқтисодий класс»га ўтказилган Airbus А320 ҳаво кемасида 174 нафар йўловчини Россиянинг Перм халқаро аэропортига элтиб қўйди. Ва бу кўрсаткич Фарғона водийсидан Россия Федерацияси шаҳарларига бўлган талаб юқори эканлигини яққол мисоли.

«Uzbekistan Airways» томонидан «Шарқий» хаб ташкил этилишининг асосий мақсади – Фарғона водийсидан талаб юқори бўлган йўналишлар бўйича парвоз қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш.

Лойиҳага кўра, авиакомпания минтақадан Россия Федерацияси ва Фарғона водийси аҳолиси орасида машҳур бўлган узоқ хориж шаҳарларига йўналиш тармоғини кенгайтириш мақсадида Наманган ва Фарғона шаҳарларининг халқаро аэропортларидан фойдаланади.

Янги «Шарқий» хаб ташаббуси доирасида Наманган халқаро аэропортида ОАВ вакиллари ва блогерлар учун лойиҳанинг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Тақдимот доирасида авиакомпания вакиллари лойиҳанинг кўлами, парвозлар харитаси ва рейслар нархи билан иштирокчиларни яқиндан таништирдилар.

Навбатдаги рейслар Россиянинг Москва, Самара, Омск, Оренбург, Иркутск, Краснодар, Екатеринбург ва Уфа шаҳарларига режалаштирилган.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, ҳозирги вақтда Фарғона шаҳар халқаро аэропортидан Москва, Қозон ва Истанбулга авиақатновлар амалга оширилмоқда, ва бу «Шарқий» хаб ташкил этилишининг биринчи босқичи бўлиб хизмат қилди.

«Шарқий» хабни ривожлантиришнинг иккинчи босқичи якунлангач авиакомпания Фарғона шаҳридан парвозлар сонини кўпайтириш, шунингдек Фарғона халқаро аэропортидан йўналиш тармоғини кенгайтиришга ўтади.

 

Манба

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация